https://sputniknews.uz/20240923/ukraine-harbiy-front-45802175.html
Украина ҳарбийларининг фронтдаги йўқотишлари маълум бўлди
Украина ҳарбийларининг фронтдаги йўқотишлари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳарбийлари кескинроқ жанглар туфайли фронтдаги йўқотишлар сезиларли даражада ошганини тан олди. 23.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-23T18:40+0500
2024-09-23T18:40+0500
2024-09-23T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
ҳарбий
россия
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38137027_0:131:2500:1537_1920x0_80_0_0_51f1e414b7cd6943768daf37fa362c1e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари ҳозирда уларнинг фронтдаги йўқотишлари аввалгисидан кўпроқ эканини тан олишмоқда. Бунинг сабаби этиб шиддатли жанглар ва натижада фронтда Россия босимининг давом этиши айтилмоқда. Бу ҳақда "Financial Times" газетасига таяниб, РИА Новости хабар берди."Бизда кўп йўқотишлар бор ... Аввалгидан кўра кўпроқ йўқотишлар", — деди Украина Қуролли кучларининг 68-алоҳида қўриқчилар бригадаси қўмондони Юрий нашрга сўнгги жангларни "жуда шиддатли" деб таърифлаб.Нашрнинг қайд этишича, бригада командири ҳалок бўлган қўл остидагиларнинг аниқ сонини айтмаган, бироқ бўлинмадаги вазиятни вайронагарчилик сифатида баҳолаган."Феникс" чақирув белгиси билан Украина Қуролли кучларининг яна бир қўмондони нашр билан суҳбатда Россиянинг фронтдаги "босимини" таъкидлади.Бошқа исми ошкор этилмаган Украина ҳарбийлари ҳам "Financial Times" нашрига Курск вилоятига бостириб кириш Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги, хусусан, Красноармейск йўналишидаги позицияларини таслим қилишига олиб келганини айтди.Шунингдек, Украина Қуролли кучлари қўмондонлари одамларнинг кескин танқислиги, 2022 йилдан бери ротация ва истеҳкомлар йўқлигидан шикоят қилмоқда.Бундан ташқари, номи ошкор этилмаган Украина ҳарбий хизматчиларининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Россия вертолётлари ва қирувчи самолётларига учувчи бомбалар билан қаршилик кўрсата олмайди.Угледар яқинида жанг қилаётган 72-Украина механизациялашган бригадаси қўмондони ўринбосарининг айтишича, унинг бригадаси жойлашган жойда Украина Қуролли кучларида ҳаво ҳужумидан мудофаа деярли йўқ.
https://sputniknews.uz/20240922/ukraina-jurnalist-zelenskiy-yolgon-gazab-45780466.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38137027_139:0:2362:1667_1920x0_80_0_0_da9e8ba9ba905067637c1e3b7a993c4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, ҳарбий, россия, қурол-яроғ
дунё янгиликлари, дунёда, украина, ҳарбий, россия, қурол-яроғ
Украина ҳарбийларининг фронтдаги йўқотишлари маълум бўлди
Украина ҳарбийлари кескинроқ жанглар туфайли фронтдаги йўқотишлар сезиларли даражада ошганини тан олди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучлари ҳозирда уларнинг фронтдаги йўқотишлари аввалгисидан кўпроқ эканини тан олишмоқда. Бунинг сабаби этиб шиддатли жанглар ва натижада фронтда Россия босимининг давом этиши айтилмоқда. Бу ҳақда "Financial Times" газетасига таяниб,
РИА Новости хабар берди.
"Бизда кўп йўқотишлар бор ... Аввалгидан кўра кўпроқ йўқотишлар", — деди Украина Қуролли кучларининг 68-алоҳида қўриқчилар бригадаси қўмондони Юрий нашрга сўнгги жангларни "жуда шиддатли" деб таърифлаб.
Нашрнинг қайд этишича, бригада командири ҳалок бўлган қўл остидагиларнинг аниқ сонини айтмаган, бироқ бўлинмадаги вазиятни вайронагарчилик сифатида баҳолаган.
"Феникс" чақирув белгиси билан Украина Қуролли кучларининг яна бир қўмондони нашр билан суҳбатда Россиянинг фронтдаги "босимини" таъкидлади.
Бошқа исми ошкор этилмаган Украина ҳарбийлари ҳам "Financial Times" нашрига Курск вилоятига бостириб кириш Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги, хусусан, Красноармейск йўналишидаги позицияларини таслим қилишига олиб келганини айтди.
Шунингдек, Украина Қуролли кучлари қўмондонлари одамларнинг кескин танқислиги, 2022 йилдан бери ротация ва истеҳкомлар йўқлигидан шикоят қилмоқда.
"Ҳарбийлар (УҚК - таҳр.) ўз ҳаракатларини зўрға яширадиган буталардан фойдаланадилар, бу эса бемаъни ўлимга олиб келади", — деди респондентлардан бири.
Бундан ташқари, номи ошкор этилмаган Украина ҳарбий хизматчиларининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Россия вертолётлари ва қирувчи самолётларига учувчи бомбалар билан қаршилик кўрсата олмайди.
Угледар яқинида жанг қилаётган 72-Украина механизациялашган бригадаси қўмондони ўринбосарининг айтишича, унинг бригадаси жойлашган жойда Украина Қуролли кучларида ҳаво ҳужумидан мудофаа деярли йўқ.