"У буни ҳеч қачон айтмайди". Украиналик журналистни Зеленскийнинг ёлғонлари ғазаблантирди

© Sputnik / Валерий Шарифулин / POOLПрезидент Украины Владимир Зеленский на заседании Совета Безопасности ООН (архивное фото)
Президент Украины Владимир Зеленский на заседании Совета Безопасности ООН (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2024
Oбуна бўлиш
Панченко: Зеленский Украина Қуролли кучларининг можаро пайтида ҳалок бўлган аскарларининг ҳақиқий сони ҳақида ёлғон гапирмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Зеленский Украина можаросида ҳалок бўлган аскарларнинг ҳақиқий сонини атайлаб яширмоқда. Бу ҳақда украиналик журналист Диана Панченко маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Зеленский ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони ҳақида ёлғон гапирмоқда. Унинг айтишича, уларнинг сони 80 мингдан кам! Аммо у бизга ҳеч қачон аниқ рақамни айтмайди”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Панченконинг сўзларига кўра, Киев режими раҳбари Украина Қуролли кучларида қулайроқ вазият яратилиши хаёлини яратиш учун ҳалок бўлган аскарларнинг ҳақиқий сонини яширмоқда.
"У учун (Зеленский - Таҳрир) украиналикларнинг ҳаёти шунчаки рақамлардир, фақат ҳисоботларда ҳамма нарса яхши эшитилиши учун!" — дея қўшимча қилди журналист.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский нега украиналикларни Курскдаги "гўшт қиймалагичга" юборди — Россия ТИВ жавоби
Янгиликлар лентаси
0