Туркия ШҲТ, БРИКС ва АСЕАН билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида — Эрдоған

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Oбуна бўлиш
Туркия президенти ШҲТ, БРИКС ва АСЕАН билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадамлар ташланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Туркия ШҲТ, БРИКС ва АСЕАН билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида ва бу борада муҳим қадамлар ташлади. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ Туркия БРИКСга тўлақонли аъзолик учун ариза топширгани, у кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Туркия президенти 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига таклифни қабул қилган.

“Ғарб дунёси билан ҳамкорликни ривожлантирар эканмиз, биз Шарқни эътибордан четда қолдирмаймиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ), БРИКС ва АСЕАН билан мулоқотимизни кучайтириш ниятидамиз. Яқинда бу борада муҳим қадамлар қўйдик. Биз бутунлай бошқача иқлимга эришдик. Туркияга эътибор қаратган ва мамлакатимиз манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда турли минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлигимизни янада ривожлантирамиз”, — дея иқтибос келтирди "Anadolu" агентлиги АҚШда бўлиб турган Туркия раҳбарининг сўзларидан.

Стамбул, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2024
Туркия БРИКСга аъзо бўлишга қарор қилса, Атлантика доиралари хафа бўлади — эксперт
Янгиликлар лентаси
0