Туркия БРИКСга аъзо бўлишга қарор қилса, Атлантика доиралари хафа бўлади — эксперт

© Sputnik / Павел БедняковСтамбул, архивное фото
Стамбул, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2024
Oбуна бўлиш
Мустафо Режеп Эрчин: Туркия БРИКСда ўз ўрнини эгаллайди.
TOШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Анқара БРИКСга аъзо бўлишга қарор қилса, Атлантика ишбилармон доиралари жуда хафа бўлишади, лекин Туркия Америка мустамлакаси эмас, мустақил давлатдир. Бу ҳақда иқтисодий шарҳловчи Мустафо Режеп Эрчин РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Туркия БРИКСга тўлиқ аъзо бўлиш учун ариза бергани, унинг аризаси кўриб чиқилишини маълум қилганди. Унга кўра, Туркия президенти БРИКС саммитида иштирок этиш таклифини қабул қилган.
“АҚШнинг БРИКСда кўплаб бизнес шериклари бор. Аммо НАТО аъзоси бўлган Туркия АҚШ доллари ва Америка гегемонлигига қарши аниқ позицияни эгаллаган БРИКСда иштирок этса, Атлантика доиралари жуда хафа бўлади. Лекин турк ишбилармон доиралари БРИКС аъзолигига қарши эмас деб ўйлайман. Аксинча, мамлакатнинг тижорий амбициялари яққол кўриниб турибди”, — деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Туркия Европа Иттифоқига йўналтирилган савдо сиёсати туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда.
“Янги дунё тартиби кўп қутбли ва ҳар бир давлат ҳамкорлик қилиши керак. Глобал бошқарув тўғри ишлаши учун Америка зиёлилари янада мослашувчан бўлиши керак. Туркия аллақачон “ип устидаги иттифоқчи”га айланган. Сурия шимолидаги террор йўлагини қўллаб-қувватлаётган Оқ уй БРИКС каби иқтисодий тузилмада қатнашмоқчи бўлган Туркиянинг ҳаракатларига жавобан бир қадам ташласа, бу алоқаларнинг узилишига олиб келиши мумкин”, дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, Туркия мустақил давлатдир. Бу Америка мустамлакаси эмас. Туркия БРИКСда ўз ўрнини эгаллайди. Бу эртами кечми содир бўлади.
III Международный фестиваль театральных школ стран БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Туркия БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза берди
Янгиликлар лентаси
0