Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Су-34 Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги техника жамланмасига зарба берди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСамолеты-бомбардировщики Су-34 в зоне спецоперации
Самолеты-бомбардировщики Су-34 в зоне спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2024
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги: Су-34 Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳарбий техникаси жамланмасига зарба берди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти Курск вилоятининг чегарадош ҳудудида Украина Қуролли кучлари қўшинлари ва техникаси жамланган жойга зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Зарба разведка нишонларига универсал режалаштириш ва тузатиш модулига эга авиабомбалар ёрдамида амалга оширилди”, — дейилади хабарда.
Ҳарбий департаментнинг тушунтиришича, бу жанговар алоқа чизиғидан хавфсиз масофадан аниқ зарбалар бериш имконини беради.
Разведка нишонларнинг йўқ қилинганини тасдиқлаганидан сўнг экипажлар жўнаш аэродромига хавфсиз қайтди, дея хулоса қилди Мудофаа вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни эрта тонгда Украина қуролли кучлари бўлинмалари Россия ҳудудини эгаллаб олиш мақсадида Курск вилоятига бостириб кирди. Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг айтишича, уларнинг юриши тўхтатилган. Мудофаа вазирлигининг 21 сентябрь ҳолатига кўра, Курск чегара вилоятидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 15,6 мингдан ортиқ аскари, 124 танк ва юзлаб бошқа техника воситаларини йўқотган.
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Киев режими Курск вилоятига ҳужум қилиш орқали Россиянинг Донбассдаги ҳужумини тўхтатмоқчи бўлган, аммо бу муваффақиятсизликка учраган. Давлат раҳбари душманга муносиб жавоб берилишини, Россия олдида турган барча мақсадлар амалга ошишини таъкидлади. Курск, шунингдек, Белгород ва Брянск вилоятларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аксилтеррор операцияси режими амал қилмоқда.
Работа артиллерийских расчетов в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Курск вилоятида Украинанинг 10 та бригадаси мағлуб этилди
Янгиликлар лентаси
0