Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Курск вилоятида Украинанинг 10 та бригадаси мағлуб этилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота артиллерийских расчетов в зоне СВО
Работа артиллерийских расчетов в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2024
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучларининг Камишевка ва Любимовка қишлоқлари йўналишида қарши ҳужумга уринишлари бартараф этилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Сўнгги 24 соат ичида “Шимол” гуруҳи Украинанинг ўнта бригадасини мағлуб этди ва Курск вилоятида қарши ҳужумга уринишларнинг олди олинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Шимол” кучлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум операцияларини давом эттирди, улар давомида 22-, 41-, 115-механизациялашган, 17-танк, 82- ва 95-ҳаво ҳужуми бригадалари, Миллий гвардиянинг 1-бригадалари, шунингдек, Любимовка, Дарьино, Николаево-Дарьино, Толстий Луг, Малая Локня ва Плехово аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 103-, 112- ва 129-ҳудудий мудофаа бригадаларини мағлуб этишди”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, гуруҳ Украина Қуролли кучларининг Камишевка ва Любимовка қишлоқлари йўналишида қарши ҳужумга уринишларини бартараф этди.
Ушбу жангларда Украина қуйидагиларни йўқотди:
20 га яқин одам ҳалок бўлди ва яраланди;
зирҳли жанговар транспорт воситаси;
иккита машина.
Боевая работа реактивной артиллерии ВС РФ в зоне проведения СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украина разведка хизматининг асосий махсус радиоалоқа марказига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0