https://sputniknews.uz/20240918/paxta-mavsum-mashina-45714601.html
Пахта мавсуми: илк бор 1700 га яқин пахта териш машинасидан фойдаланилади
Пахта мавсуми: илк бор 1700 га яқин пахта териш машинасидан фойдаланилади
Sputnik Ўзбекистон
Бу йил илк бор имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 дан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини фермер хўжаликлар ва кластерларга етказиб берилиши... 18.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-18T09:00+0500
2024-09-18T09:00+0500
2024-09-18T10:00+0500
жамият
ўзбекистон
пахта
транспорт
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
фермерлар
кластер
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714298_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f33f30bfb65999f43693f0ee2f6c3aa1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бу йил пахта йиғим-терим ишларида республика бўйича жами 1 690 дона, шундан 609 дона 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинадиган пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати маълум қилди.Бу йил илк бор имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 тадан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини жойлардаги фермер хўжаликлари ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.Айтилишича, пахта териш машиналари ёрдамида теримни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосини 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.Мавсумда қатнашадиган машиналарнинг асосий қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга нисбатан “пахта бойкоти” бекор қилинди. Бу борада “Cotton Capaign” халқаро коалицияси билан ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, барқарор қонунчилик базаси яратилгани, инвестициявий муҳит яхшилангани, янги технологиялар жорий этилгани натижасида пахта толасини қайта ишлаш 2017 йилдаги 40 фоиздан 100 фоизга етди. Айни вақтда четдан тола ва хомашё олиб келиб, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар ҳам бошланди.
https://sputniknews.uz/20231109/kelasi-yildan-paxta-urugchiligi-boyicha-yangicha-yondashuvlar-joriy-qilinadi-40861574.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/12/45714298_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f87bc4f8010614106f1dc4f0ec8a7f53.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, пахта, транспорт, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, фермерлар, кластер
жамият, ўзбекистон, пахта, транспорт, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, фермерлар, кластер
Пахта мавсуми: илк бор 1700 га яқин пахта териш машинасидан фойдаланилади
09:00 18.09.2024 (янгиланди: 10:00 18.09.2024) Бу йил илк бор имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 дан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини фермер хўжаликлар ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бу йил пахта йиғим-терим ишларида республика бўйича жами 1 690 дона, шундан 609 дона 2024 йилда янги лизинг асосида харид қилинадиган пахта териш машиналари қатнашиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати
маълум қилди. “Пахта териш машиналарининг 1 423 донаси ёки 84 фоизи юқори унумли техникалар ҳисобланади. Айниқса пахта майдони машина терими учун агротехник талаблар даражасида тўғри тайёрланган бўлса, ушбу янги авлод пахта териш машинасининг ҳар бирини иш унумдорлиги кунига 50 тоннагача бўлиб, 800-1000 нафар теримчи ўрнини боса олади”, — дейилади хабарда.
Бу йил илк бор имтиёзли лизинг шартлари асосида 600 тадан ортиқ юқори унумли пахта териш машиналарини жойлардаги фермер хўжаликлари ва кластерларга етказиб берилиши кутилмоқда.
Айтилишича, пахта териш машиналари ёрдамида теримни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосини 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
“Берилаётган ушбу имтиёз ва имкониятлар натижасида бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида пахта териш машиналари терими бошлаб юборилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Мавсумда қатнашадиган машиналарнинг асосий қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга нисбатан “пахта бойкоти” бекор қилинди. Бу борада “Cotton Capaign” халқаро коалицияси билан ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, барқарор қонунчилик базаси яратилгани, инвестициявий муҳит яхшилангани, янги технологиялар жорий этилгани натижасида пахта толасини қайта ишлаш 2017 йилдаги 40 фоиздан 100 фоизга етди. Айни вақтда четдан тола ва хомашё олиб келиб, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар ҳам бошланди.