Хивада Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўтказилмоқда
11:59 13.09.2024 (янгиланди: 12:15 13.09.2024)
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Oбуна бўлиш
Форум доирасида Сенат раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
TOШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 12 сентябрь куни Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари, шу жумладан, ёшлар парламенти ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари иштирок этмоқда.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
Председатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Форум Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари, давлат ҳокимияти вакиллик органлари, ёшлар парламентлари ҳамда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадини кўзлайди.
Форум доирасида тўртта панель сессия ўтказилмоқда ҳамда иштирокчилар қуйидаги асосий масалаларни муҳокама қилмоқда:
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида парламентлараро ҳамкорликнинг янги шакллари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;
Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари ва маҳаллий вакиллик органларининг фаол иштирокини кенгайтиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш;
Марказий Осиё мамлакатлари ёшлар парламентлари ва гуруҳларининг минтақа парламентлари раҳбарларига мурожаатларини юбориш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.
Форум якунида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ташаббуслар доирасидаги келгусидаги ҳаракатлари ва ҳамкорлиги учун асос бўлиб хизмат қиладиган Хива декларацияси қабул қилинади.
Форум доирасида Сенат раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон парламентлари палаталари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Учрашувларда минтақада қайд этилган натижалар, шубҳасиз, давлатлар раҳбарларининг ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли рўй бераётганини алоҳида таъкидланди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
Председатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Шунингдек, муҳокамалар давомида парламентлараро алоқаларни янги мазмун билан бойитиш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишда парламент назоратидан унумли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Бу борада парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва ҳамкорлик комиссиялари фаолияти самарадорлигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаПредседатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
Председатель Сената в рамках форума провела встречи с руководителями палат парламентов
© Пресс-служба Сената Олий Мажлиса
Шу билан бирга, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйишга келишиб олинди.