https://sputniknews.uz/20240913/rossiya-markaziy-banki-asosiy-stavkani-oshirdi-45652184.html
Россия Марказий банки асосий ставкани оширди
Россия Марказий банки асосий ставкани оширди
Sputnik Ўзбекистон
Россия банки буни мамлакат иқтисодиётидаги вазият ва юқори инфляция хавфи билан тушунтирди. 13.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-13T16:34+0500
2024-09-13T16:34+0500
2024-09-13T16:41+0500
россия
марказий банк
асосий ставка
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/107/93/1079371_0:0:3076:1731_1920x0_80_0_0_5e78f9af9866d7d02adcbfb96e36a355.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Россия Марказий банки асосий ставкани яна бир фоизга оширди. Энди у 19%ни ташкил қилади. Бу 2022 йил апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткич, ўшанда йиллик ставка 20% бўлган. Асосий ставка Марказий банк томонидан тижорат банкларига кредитлар бериш ва улардан депозитларга пул маблағларини қабул қилишнинг минимал фоизи ҳисобланади. Унинг катталиги инфляцияга таъсир қилади. Регулятор асосий ставкани оширганда, иқтисодиётдаги пул қимматлашади - уй хўжаликлари ва бизнес учун кредитлар ва депозитлар бўйича банк ставкалари ошади. Пул сарфлаш ва кредит олишдан кўра омонат очиш ва жамғариш фойдалироқ бўлади. Шунинг учун товарлар ва хизматларга талаб камаяди, нархлар секинроқ кўтарила бошлайди ва инфляция секинлашади.2023 йил охиридан бошлаб Марказий банк асосий ставкани йиллик 16 фоиз даражасида ушлаб турди, бироқ июль ойида инфляциянинг тезлашиши, кредитлаш ставкаларининг тез суръатлари ва инфляция кутилмаларининг ошиши фонида оширди. Кейин регулятор ставкани 18 фоизгача оширди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/107/93/1079371_345:0:3076:2048_1920x0_80_0_0_f13ad9684644aff6b35c42294c8f05cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, марказий банк, асосий ставка, кредит
россия, марказий банк, асосий ставка, кредит
Россия Марказий банки асосий ставкани оширди
16:34 13.09.2024 (янгиланди: 16:41 13.09.2024) Россия банки буни мамлакат иқтисодиётидаги вазият ва юқори инфляция хавфи билан тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Россия Марказий банки асосий ставкани яна бир фоизга оширди. Энди у 19%ни ташкил қилади. Бу 2022 йил апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткич, ўшанда йиллик ставка 20% бўлган.
"2024 йил 13 сентябрда Россия Марказий банки Директорлар кенгаши асосий ставкани <...> йиллик 19,00% гача оширишга қарор қилди", - дейилади хабарда.
Асосий ставка Марказий банк томонидан тижорат банкларига кредитлар бериш ва улардан депозитларга пул маблағларини қабул қилишнинг минимал фоизи ҳисобланади. Унинг катталиги инфляцияга таъсир қилади. Регулятор асосий ставкани оширганда, иқтисодиётдаги пул қимматлашади - уй хўжаликлари ва бизнес учун кредитлар ва депозитлар бўйича банк ставкалари ошади. Пул сарфлаш ва кредит олишдан кўра омонат очиш ва жамғариш фойдалироқ бўлади. Шунинг учун товарлар ва хизматларга талаб камаяди, нархлар секинроқ кўтарила бошлайди ва инфляция секинлашади.
Марказий банк ушбу чорани Россия иқтисодиётида бугунги кунда мавжуд вазият тақизо этаётгани билан изоҳлади. Хусусан, ички талаб таклифга қараганда тезроқ ўсимоқда, иш ҳақи ҳам меҳнат унумдорлигига қараганда тезроқ ўсмоқда, умуман Россия иқтисодиёти мувозанатсиз ўсиб бормоқда. Шу сабабли инфляция босими юқорилигича қолмоқда - йил охирида инфляция, июль ойидаги прогноздан 6,5–7% ошиб кетиши мумкин, - дейилади хабарда.
2023 йил охиридан бошлаб Марказий банк асосий ставкани йиллик 16 фоиз даражасида ушлаб турди, бироқ июль ойида инфляциянинг тезлашиши, кредитлаш ставкаларининг тез суръатлари ва инфляция кутилмаларининг ошиши фонида оширди. Кейин регулятор ставкани 18 фоизгача оширди.