Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон учун барча транспорт коридорлар муҳим — мутахассис

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Биз беш давлат билан чегарадошмиз, демак ўз давлатимизнинг транзит потенциалидан ҳам фойдаланишимиз мумкин — мутахассис.
Ўзбекистон учун барча транспорт коридорлари муҳим, деди Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган видеомулоқотда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов.

Шимолий, жанубий, шарқий йўналишлаги транспорт йўлакларини ривожлантириш биз учун бирдек муҳим. Чунки янги йўлаклар Ўзбекистонга ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, экспорт ва импортни диверсификация қилиш, ҳудудий кооперацияни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг транзит имкониятларини кучайтириш имконини беради, - деди Холматов.

Биз беш давлат билан чегарадошмиз, демак ўз давлатимизнинг транзит потенциалидан ҳам фойдаланишимиз мумкин, деди мутахассис.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0