Хитой БРИКС давлатларини терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ривожлантиришга чақиради

© Sputnik / Антон Новодережкин / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И
Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2024
Oбуна бўлиш
Ван И: БРИКС давлатлари терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ривожлантириши керак.
TOШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. БРИКС мамлакатлари терроризм ва кибержиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни ривожлантириши керак. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Санкт-Петербургда бўлиб ўтган БРИКСнинг хавфсизлик масалалари бўйича олий вакиллари йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ван Ининг сўзларига кўра, БРИКСга аъзо давлатлар терроризмга қарши кураш ва киберхавфсизлик масалаларида ўхшаш позиция ва манфаатларга эга.
“Консенсусни мустаҳкамлаш, мувофиқлаштиришни кучайтириш, узоқ муддатли ва барқарор мувофиқ ҳамкорликни ривожлантириш зарур”, — дея дипломат сўзларини келтиради Хитой ТИВ расмий сайти.
Ван И БМТни терроризмга қарши глобал ҳамкорликдаги марказий мувофиқлаштирувчи ролида қўллаб-қувватлаш, “икки томонлама стандартлар” ҳамда терроризмга қарши кураш масалаларини сиёсийлаштиришга қарши туриш зарурлигини таъкидлади.
Дипломат, шунингдек, аксарият мамлакатлар иродаси ва манфаатларини акс эттирувчи адолатли ва оқилона интернет бошқарув тизимини яратишда ёрдам беришга чақирди.
“Кўп томонлама мувофиқлаштиришни кучайтириш, терроризмга қарши кураш ва киберхавфсизлик соҳаларида қоидаларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш, БРИКС мамлакатлари овози ва таъсирини кучайтириш, умумий манфаатларни ҳимоя қилиш зарур”, — дея қўшимча қилди Ван И.
Маълумот учун, бугунги кунда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 50% дан ортиғи жаҳон жанубидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. БРИКС мамлакатлари эса жаҳон иқтисодиётининг тахминан 1/3 қисмини ташкил қилади.
X Парламентский форум БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2024
БРИКС ривожланаётган кўп қутбли дунёнинг ядросига айланди — Валентина Матвиенко
Янгиликлар лентаси
0