Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини ривожлантириш лойиҳаларини фаол илгари сурмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Эксперт: жорий йил апрелида биз Термизда барча томонлар иштирокида учрашув ташкил қилдик, Беларусь ҳам бу йўлакка қўшилди
Ўзбекистон мавжуд ва янги транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни фаол илгари сурмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприк давомида маълум қилди.
"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" Андижон, Ўш, Иркештам ва Қашғар орқали мультимодал ташувлари ҳисобланади. Юк ташиш асосан темир йўл орқали амалга оширилиб, кейин автомобиль транспортига қайта юкланиши, сўнгра Андижондан Марказий Осиё, Эрон ёки Туркияга ўтиши мумкин", — деди у.
Бундан ташқари, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистонни боғлайдиган янги коридор фаол илгари сурилмоқда.
Бугунги кунда Хитой ҳудудига, Қашғаргача юк ташиш асосан темир йўл орқали амалга оширилиб, кейин автомобиль транспортига қайта юкланиши, сўнгра Андижондан темир йўл орқали Марказий Осиё, Эрон ёки Туркияга ўтиши мумкин.
"Жорий йил апрелида биз Термизда барча томонлар иштирокида учрашув ташкил қилдик, Беларусь ҳам бу йўлакка қўшилди", — дея қайд этди у.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0