Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПод председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности.
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев таъкидлаганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди.
TOШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалаллари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш мақсади жуда кенг кўламли экани, унга барча ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2024
Шавкат Мирзиёев
“Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Ҳукуматдан тортиб, туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш бўлиши керак. Бу борада назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, бу йўналиш мамлакатда 2020 йилда бошланган эди. Ўшанда 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмасди. Ўтган йилларда 3,5 миллион одамни даромадли қилиш орқали 2023 йил якуни билан камбағаллик даражаси 11 фоизга тушди.
Қуйидаги ишлар амалга оширилди:
ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра кенгайтирилиб, ўтган йили 12,3 триллион сўм йўналтирилди;
пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайтирилди;
маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилди;
маҳаллаларни обод қилиш, боғча, мактаб, тиббиёт, йўл, сув ва электр инфратузилмаси учун 120 триллион сўм ажратилди;
260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун тарқатилди;
2020 йилдан буён 3 миллиондан 5 миллион сўмгача ойлик оладиган ишчилар 2 баробар, 5 миллиондан 7 миллион сўмгача олувчилар эса 3 баробар ошди.
Буларнинг натижасида камбағаллик даражаси йилига ўртача 3 фоизга камайиб бораяпти.

“Лекин бу борадаги ишлар ҳамма вилоят ва туманда ҳам бир хил эмас. Масалан, ўтган олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўзгариш бўлмаган. 15 та туманда камбағаллик 20 фоиздан юқори. 16 та туманда аҳолига бўлиб берилган ерларда 2-3 мартадан ҳосил олингани ҳисобига камбағаллик 2 карра камайган. Лекин 14 та туманда ўзгариш сезилмаяпти”, — дейилади хабарда.

Президент таъкидлаганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзорларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКамбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2024
Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.
Айтилишича, ҳозирда корхоналарда 250 мингта вакант бор. Лекин, камбағал оилаларнинг 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам. Яна айримлари сурункали касалликлар туфайли тайинли ишлай олмаяпти. Камбағал оилаларнинг 83 фоизида томорқа бор, лекин сув, электр ва йўл билан боғлиқ муаммолар қийинчилик туғдираяпти.
“Давлатимиз раҳбари кейинги йиллар учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётганини маълум қилди. Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистонни навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Қуйидагилар белгилаб олинди:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳокимликлар билан бирга бу йил ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқади.
Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади.
Иқтисодий комплекс оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланади. Бунда энг катта масъулият туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари зиммасида бўлади.
Келаси йили маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади. Бунинг бир қисми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.
“Бугун юртимизда камида 50 та иш ўрни яратган 9 минг 200 га яқин тадбиркор бор. Уларнинг режалари қўллаб-қувватланса, фаолиятини кенгайтириб, яна ишчи олиши мумкин. Масалан, Андижон вилоятидаги 58 та парранда корхонаси тухум етиштиришга 10 минг эҳтиёжманд аҳолини жалб қилиш, 660 та балиқ хўжалиги кооперация орқали яна шунча иш жойи яратиш ташаббусини билдирган. Давлатимиз раҳбари бундай лойиҳаларни молиялаштириш бўйича янги тизим қилиш ва бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш бўйича топшириқлар берди”, — дея таъкидланган хабарда.
Маълум қилинишича, қатор корхоналар Тошкент, Самарқанд ва Андижонда 2 минг одамни ишли қилди. Шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, тадбиркорлар яна ўн минглаб эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр.
Агар корхоналар камбағал аҳолини банд қилса, ўша ишчига ижтимоий солиқдан имтиёз яна уч йилга сақланиб қолади. Ушбу имтиёз нафақат тўқимачиликка, балки барча соҳадаги корхоналарга берилади. Бу орқали тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, электр техникаси, озиқ-овқат, чорвачилик ва қурилиш тармоқларида юз минглаб камбағал аҳолини ишли қилиш мумкин.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКамбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам перехода на качественно новый уровень работы по сокращению бедности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2024
Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади.
Ўтган йилларда 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончлилик учун ажратилган эди. Энди яна 50 минг гектар ер 100 мингта камбағал оилага бўлиб берилиши айтилди. Ушбу ерларда “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этилади.
Бунда, Хитой тажрибаси асосида, ердан уч хил даромад оладиган тизим қилинади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва экспорт қилувчи катта компания камбағал оилалардан ерни иккиламчи ижарага олади.
ёки ер эгалари улушдор сифатида кооперацияга бирлашиб, компаниялардан буюртма олади ва топилган даромад улар ўртасида тақсимланади.
ҳар икки ҳолатда ҳам ушбу аҳоли ерда ўзи маҳсулот етиштириб, бунинг учун ойлик олади.

“Яъни камбағал оила ўзига берилган ердан янада самарали фойдаланиб, ойлик олиш билан бирга, ижара ёки дивиденддан даромад кўради. Компания эса бир контурда бир маҳсулот етиштириб, сифат ва таннархдан ютади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.

Қуйидаги кредитлар ажратилади:
2024-2025 йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланиши учун микрокредитлар ажратишга 10 триллион сўм берилади;
камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон, мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади;
камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида тадбиркорларга ишчи топиб, уларни тайёрлаб берадиган марказ ташкил қилинади. Камбағал оила аъзоларига корхона талабига мос кўникмалар ўргатилиб, ишга жойлаштирилади.
Ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасида олий маълумотлилар бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун улар фоизсиз таълим кредитлари, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамлар орқали қўллаб-қувватланади.
Янгиликлар лентаси
0