https://sputniknews.uz/20240912/boku-uzbek-alloma-qolyozma-45615489.html
Бокуда ўзбек алломаларининг қадимий қўлёзмалари аниқланди
Бокуда ўзбек алломаларининг қадимий қўлёзмалари аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик мутахассислар Абдураҳмон Жомий, Насириддин Тусий, Бурҳониддин Зарнужий, Давлатшоҳ Самарқандий ва Садр Шариа Бухорийга тегишли асар нусхаларини... 12.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-12T11:11+0500
2024-09-12T11:11+0500
2024-09-12T11:11+0500
маданият
ўзбекистон
озарбайжон
боку
қўлёзма
асарлари
алишер навоий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/09/44729772_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_eb7e689297d426e0c538e3f22b66994d.jpg
TOШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Маданий мерос агентлиги ходимлари Бокуда сақланаётган Ўзбекистонга оид қўлёзмаларни ўрганишди, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати. Айтилишича, ушбу институт фондидаги араб, форс, озарбайжон, турк ва ўзбек тилларида ёзилган 11 мингтадан ортиқ қўлёзма сақланмоқда. Улар орасида Алишер Навоий асарларининг 70 тадан ортиқ сони мавжуд. Фондда қуйидаги муаллифларга тегишли асар нусхалари аниқланди: Асарлар нусхаларига оид жамланган дастлабки илмий тавсифлар ўз ичига: асар муаллифи, асарнинг номи, хат тури, кўчирилган вақти, асар ҳажми каби маълумотларни қамраб олади. Қайд этилишича, юқоридаги дастлабки маълумотларнинг илмий тадқиқоти якунлангач, асарларга оид қисқача илмий тавсифлар тузилади. Уларни “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг навбатдаги 4 ва 5-жилдларига киритиш режалаштирилган.
ўзбекистон
боку
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/09/44729772_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1e93f92b186d19f5d2e4469f833f7cc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, озарбайжон, боку, қўлёзма, асарлари, алишер навоий
маданият, ўзбекистон, озарбайжон, боку, қўлёзма, асарлари, алишер навоий
Бокуда ўзбек алломаларининг қадимий қўлёзмалари аниқланди
Ўзбекистонлик мутахассислар Абдураҳмон Жомий, Насириддин Тусий, Бурҳониддин Зарнужий, Давлатшоҳ Самарқандий ва Садр Шариа Бухорийга тегишли асар нусхаларини аниқлашди.
TOШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Маданий мерос агентлиги ходимлари Бокуда сақланаётган Ўзбекистонга оид қўлёзмаларни ўрганишди, дея хабар берди агентлик
матбуот хизмати. “Маданий мерос агентлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси мутахассислари Бокуда илмий хизмат сафарида бўлиб қайтди. Мутахассислар Озарбайжон Миллий академияси Муҳаммад Фузулий номидаги қўлёзмалар институти фондида сақланаётган ўзбекистонлик мутафаккир ва алломаларнинг қаламига мансуб кўплаб асарлар билан танишиш ва маълумотларни йиғишга эришди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ушбу институт фондидаги араб, форс, озарбайжон, турк ва ўзбек тилларида ёзилган 11 мингтадан ортиқ қўлёзма сақланмоқда. Улар орасида Алишер Навоий асарларининг 70 тадан ортиқ сони мавжуд.
Фондда қуйидаги муаллифларга тегишли асар нусхалари аниқланди:
Абдураҳмон Жомий – 40 та;
Насириддин Тусий – 20 та;
Бурҳониддин Зарнужий – 25 дан ортиқ;
Давлатшоҳ Самарқандий – 15 та;
Садр Шариа Бухорий – 14 та.
“Изланишлар натижасида Асируддин Ахсикатий, Ҳофиз Таниш Бухорий, Исмат Бухорий, Бадруддин Чочий, Жалолуддин Давоний, Саййид Шариф Журжоний, Воиз Кошифий, Нажмуддин Кубро, Мирхонд, Али Қушчи, Абу Лайс Самарқандий, Фарҳод Самарқандий, Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний, Хондамир, Шарофуддин Али Яздий каби қарийб 35 алломаларнинг 300 тадан ортиқ қўлёзма асарлари нусхалари ҳақидаги дастлабки маълумотлар тўпланди”, — дейилади хабарда.
Асарлар нусхаларига оид жамланган дастлабки илмий тавсифлар ўз ичига: асар муаллифи, асарнинг номи, хат тури, кўчирилган вақти, асар ҳажми каби маълумотларни қамраб олади.
Қайд этилишича, юқоридаги дастлабки маълумотларнинг илмий тадқиқоти якунлангач, асарларга оид қисқача илмий тавсифлар тузилади. Уларни “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг навбатдаги 4 ва 5-жилдларига киритиш режалаштирилган.