Трикотаж ва мода намойишлари: Самарқандда текстил конференцияси қандай ўтди

© SputnikВ Самарканде проходит международная текстильная конференция
В Самарканде проходит международная текстильная конференция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тадбир доирасида ўзбек пахтасидан тайёрланган текстил маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Бу ерда ип, мато, трикотаж тўқималари, тўқилмаган матолар, гиламлар, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Кўп йиллик бойкотдан кейин Ўзбекистон илк бор ҳар йиллик халқаро текстил конференциясини ўтказди (ITMF ва IAF). Уни ўтказишга Туркия, Миср, Индонезия ва ҳатто АҚШ даъвогарлик қилган эди. Аммо у Самарқандда ўтказилди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Silk Road Samarkand” туристик мажмуасида 500 нафардан зиёд соҳа мутахассислари, энг йирик халқаро текстил компаниялари, брендлар, молиявий институтлар ва чакана савдо вакиллари йиғилди. Учрашувнинг мақсади икки текстил гиганти — ITMF Annual Conference ва IAF World Fashion Convention (Халқаро текстил ишлаб чиқарувчилар федерациясининг ҳар йиллик конференцияси ва Халқаро кийим ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг Мода конвенцияси) қўшма конференциясида иштирок этишдир.
Ушбу тадбирга Ўзбекистон жиддий тайёргарлик кўрди. Конгресс-холда Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган текстил маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ерда ҳамма нарса бор: ип, мато, трикотаж тўқималари, тўқилмаган матолар, гиламлар, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари, уй тўқимачилиги ва яна кўплаб маҳсулотлар.
Пленар йиғилишлар орасида хорижий иштирокчиларга етакчи ўзбек брендларининг кийим-кечак модаси намойиши ташкил этилди. Бунинг ҳаммаси ва яна бошқа нарсалар ўзбек текстил саноатининг қисқа вақт ичида жаҳон миқёсида рақобатбардош бўлганлигини кўрсатмоқда.
© SputnikВ Самарканде проходит международная текстильная конференция
В Самарканде проходит международная текстильная конференция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2024
В Самарканде проходит международная текстильная конференция

“Ўтган йилда мамлакатнинг текстил маҳсулотлари 80 тадан ортиқ давлатга тахминан 4 миллиард доллар миқдорида экспорт қилинди. Кейинги икки йил ичида экспорт ҳажмини 6,5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқдамиз”, — деб таъкидлади "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Мирмуҳсин Султонов ўз чиқишида.

Ўзбекистонда бу соҳа ривожланиши ҳақида “Бухоро агрокластер” МЧЖ бош директор ўринбосари Ринат Гуляев ҳам ўз фикрини билдирди.

“Сўнгги йилларда мамлакатнинг текстил саноати сезиларли даражада ўзгарди. Илгари пахта етиштириб, уни экспорт қилган бўлсак, бугунги кунда хомашёни чуқур қайта ишлаш билан ўзимиз шуғулланяпмиз: дженеринг, ип ишлаб чиқариш, тўқимачилик, трикотаж тўқимасини тайёрлаш ва тайёр кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача етиб боряпмиз. Қисқаси, максимал фойда олишга ҳаракат қиляпмиз. Бизнинг кластеримиз тахминан 70 минг гектарга эга, шу жумладан, 40 минг гектар пахта етиштиришга ажратилган. Гуруҳда 38 та турли йўналишдаги корхона фаолият юритади, уларнинг барчаси чет эл капитали, аммо бизда чет эл консультантлари, ҳар хил даражадаги мутахассислар бор, улар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, маркетингни яхшилашга ёрдам беришади. Экспорт ҳажми ҳозирча йилига 20-25 миллион долларни ташкил қилади. Асосан Туркия, Россия ва Хитойга тайёр маҳсулот ва ип экспорт қиламиз”, — деб таъкидлади Ринат Гуляев.

© SputnikВ Самарканде проходит международная текстильная конференция
В Самарканде проходит международная текстильная конференция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2024
В Самарканде проходит международная текстильная конференция
Конференция давомида иштирокчилар индустриянинг долзарб масалалари ва муаммоларини, масалан, сунъий интеллект таъсири, ишлаб чиқаришларни рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Масалан, Хитойнинг текстил компанияларидан бирининг вакили Чен И Хуанг текстил бизнесига сунъий интеллектни жорий қилиш ҳақида сўзлади.

“Сунъий интеллектни текстил саноатининг турли соҳаларида қўллаймиз: ранг танлаш, образларни аниқлаш, кийим ишлаб чиқариш, жараёнларни оптималлаштириш, таъминот занжирларини бошқариш. Сунъий интеллект шунингдек нуқсонларни аниқлаш, шаклларни текшириш ва бошқа кўплаб ишларни бажаради”, — деди у.

Конференция якунлангач, Самарқандда ITMF Awards ва ITMF Start-up Award мукофотларининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, улар текстил саноатидаги энг яхши ютуқлар ва инновациялар учун тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0