Паралимпия ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади

© НОКПаралимпийцы Узбекистана зафиксировали свой лучший результат в истории и заняли 13 место в медальном зачёте
Паралимпийцы Узбекистана зафиксировали свой лучший результат в истории и заняли 13 место в медальном зачёте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2024
Oбуна бўлиш
Паралимпиячилар медаллар жамғариш бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди.
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик паралимпиячилар ўз тарихларидаги энг юқори натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида ўн учинчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Париждаги XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ўз якунига етди.
“Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, илк бор 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медалга сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Бу билан паралимпиячилар медаллар жамғариш бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.
Ушбу натижа билан делегация Осиё мамлакатлари орасида Хитой ва Япониядан кейин учинчи, шунингдек, Марказий Осиё, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.
Ўзбекистон делегацияси бугун мамлакатга қайтиб келади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2024
Мирзиёев Париж Паралимпиадасининг навбатдаги ғолиблари билан телефон орқали суҳбатлашди
Янгиликлар лентаси
0