Мирзиёев Париж Паралимпиадасининг навбатдаги ғолиблари билан телефон орқали суҳбатлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2024
Oбуна бўлиш
Париж Паралимпиадасида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сонини 10 тага етказилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Париж Паралимпиадасида иштирок этган енгил атлетикачилар Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Кеча Париж Паралимпиадасида қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сонини 10 тага етказиб, тарихдаги энг яхши натижасини янгилади.
Ўз ғалабалари билан ушбу тарихий натижага ҳисса қўшган енгил атлетикачилар Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев билан Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашди ва уларни дилдан табриклади.
"Тинимсиз кузатиб бораман фаолиятингни. Олимпия шаҳарчамизда қурилишни бошлаганимизда "Паралимпиададан олтин билан келаман", деган ёқимли сўзларинг эсимда. Бу нимадан далолат? Тинимсиз ҳаракат, иродали интилишларинг билан тобора ўсиб бораяпсан. Берган ваъдангни ортиғи билан бажардинг”, — дея давлат раҳбари бир йўла жаҳон рекордини ўрнатган ва уни яна янгилаган Нурхон Қурбоновани табриклади.
Президент Толиббой Йўлдошев билан суҳбатда “Бир неча кун олдин ядро улоқтириш бўйича бронза медалини олган эдинг. Икки спорт тури бўйича иккита юксак натижа - бу чинакам жасорат. Бу ютуқлар машаққатли меҳнатларинг, тинимсиз машқларинг, тўплаган бой маҳоратинг мевасидир”, дея қайд этди.
Чемпион паралимпиячилар бу ютуқлар ўз-ўзидан бўлмагани, давлат раҳбарининг паралимпия ҳаракатига қаратаётган эътибори ва ишончи туфайли эришилаётганини таъкидлаб, ўз номидан, мураббийлари ва ота-онаси номидан миннатдорлик билдирди.
Янгиликлар лентаси
0