Россия Ўзбекистон билан темир йўлда юк ташиш бўйича келишув лойиҳасини маъқуллади

© Министерство транспорта Республики УзбекистанКонтейнерный поезд
Контейнерный поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2024
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати Ўзбекистон билан тезлаштирилган темир йўлда юк ташиш тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россия Бош вазири Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ўртасида “Агроэкспресс” тезлаштирилган темир йўл ташувларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
“Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан тақдим этилган, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор федерал ижроия органлари билан келишилган ҳамда Ўзбекистон томони билан аввал ишлаб чиқилган Россия ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида “Агроэкспресс” тезлаштирилган темир йўл ташувларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси маъқуллансин”, — дейилган ҳужжат матнида.
Бундан ташқари, Мишустин Иқтисодий ривожланиш вазирлигига Россия ТИВ иштирокида Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб бориш, томонлар ўртасида келишувга эришгандан сўнг ушбу шартномани имзолаш бўйича топшириқ берди.
Қайд этилишича, зарур ҳолларда лойиҳага фундаментал хусусиятга эга бўлмаган ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади.
Агроэкспресс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2024
Россия Ўзбекистонда "Агроэкспресс" хизматини ишга туширади
Янгиликлар лентаси
0