https://sputniknews.uz/20240610/russia-uzbekistan-agroekspress-44313636.html
Россия Ўзбекистонда "Агроэкспресс" хизматини ишга туширади
Россия Ўзбекистонда "Агроэкспресс" хизматини ишга туширади
Sputnik Ўзбекистон
"РЖД Логистика" бу йил "Агроэкспресс" хизмати географиясини кенгайтиради.
2024-06-10T10:12+0500
2024-06-10T10:12+0500
2024-06-10T10:12+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон - россия
қишлоқ хўжалиги
товуқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:1279:719_1920x0_80_0_0_1c37aed872840a7a6ae1e44e933323a8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. "РЖД Логистика" 2024 йилда Ўзбекистонда "Агроэкспресс"ни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Дмитрий Мурев РИА Новостига маълум қилди."РЖД Логистика" бу йил "Агроэкспресс" хизмати географиясини кенгайтириб, уни Ўзбекистон ва Форс кўрфази мамлакатларида ишга туширишни режалаштирмоқда.“Агроэкспресс” – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини музлатгичли ва универсал контейнерларда, шунингдек, флекситанкларда етказиб бериш хизмати. Етказиб бериш қисқа вақт ичида, ҳарорат режими ва фитосанитария ва ветеринария назорати талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.Россиядан “Агроэкспресс” асосан парранда гўшти, сариёғ, сут маҳсулотлари, дон, қарама-қарши йўналишда эса мева-сабзавот ва халқ истеъмоли молларини етказиб беришни режалаштирган."РЖД Логистика" аллақачон Эронга парранда гўштини етказишни синовдан ўтказди, бу Форс кўрфази давлатларининг Россия экспорт товарларига қизиқишини кўрсатди.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россиянинг “Миллий захира корпорацияси” (НРК) иштирокида яратилаётган Ўзбекистондаги агрокомплексни “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшиш режалаштирилгани маълум қилинган эди.Авалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ҳамкорликнинг ривожлантириш суръатини пасайтирмаслик муҳимлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида қўшма ташаббуслар ҳақида батафсил сўз юритилган, уларнинг амалга оширилиши барча иштирокчилар учун сезиларли натижалар беради. Улар орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини темир йўл орқали жадал етказиб беришни осонлаштирган Евроосиё “Агроэкспресс” ҳам бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:802:602_1920x0_80_0_0_0a234af5bd38a9cf8f7e4df749a1837a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"ржд логистика" "агроэкспресс"
"ржд логистика" "агроэкспресс"
Россия Ўзбекистонда "Агроэкспресс" хизматини ишга туширади
"РЖД Логистика" бу йил "Агроэкспресс" хизмати географиясини кенгайтиради.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. "РЖД Логистика" 2024 йилда Ўзбекистонда "Агроэкспресс"ни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Дмитрий Мурев РИА Новостига маълум қилди.
"РЖД Логистика" бу йил "Агроэкспресс" хизмати географиясини кенгайтириб, уни Ўзбекистон ва Форс кўрфази мамлакатларида ишга туширишни режалаштирмоқда.
“Агроэкспресс” – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини музлатгичли ва универсал контейнерларда, шунингдек, флекситанкларда етказиб бериш хизмати. Етказиб бериш қисқа вақт ичида, ҳарорат режими ва фитосанитария ва ветеринария назорати талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
“Ўзбекистон ва Форс кўрфазига келсак, биз 2024 йилда “Агроэкспресс” хизматини мунтазам равишда ишга туширишни кутмоқдамиз”, — деди Мурев.
Россиядан “Агроэкспресс” асосан парранда гўшти, сариёғ, сут маҳсулотлари, дон, қарама-қарши йўналишда эса мева-сабзавот ва халқ истеъмоли молларини етказиб беришни режалаштирган.
“Ҳар қандай ҳолатда ҳам, “Агроэкспресс” билан Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда ўзимиз учун стратегияни қабул қилдик, биз аралаш поездларни қиламиз, бу бизга янада мослашувчан ҳаракат қилиш имконини беради”, — дея қўшимча қилди Мурев.
"РЖД Логистика" аллақачон Эронга парранда гўштини етказишни синовдан ўтказди, бу Форс кўрфази давлатларининг Россия экспорт товарларига қизиқишини кўрсатди.
“Биз ҳозир ушбу юк ташишларнинг техник параметрларини аниқлаштириш бўйича музокаралар босқичидамиз”, — дея хулоса қилди Мурев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россиянинг “Миллий захира корпорацияси” (НРК) иштирокида яратилаётган Ўзбекистондаги агрокомплексни “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшиш режалаштирилгани маълум
қилинган эди.Авалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ҳамкорликнинг ривожлантириш суръатини пасайтирмаслик муҳимлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида қўшма ташаббуслар ҳақида батафсил сўз юритилган, уларнинг амалга оширилиши барча иштирокчилар учун сезиларли натижалар беради. Улар орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини темир йўл орқали жадал етказиб беришни осонлаштирган Евроосиё “Агроэкспресс”
ҳам бор.