https://sputniknews.uz/20231017/jizzaxda-rossiya-ishtirokida-yaratilayotgan-agrokompleks-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-40038152.html
Жиззахда Россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
Жиззахда Россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, қўшма корхонанинг биринчи босқичида Россияга етказиб бериш учун йилига 270 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконияти яратилади.
2023-10-17T15:30+0500
2023-10-17T15:30+0500
2023-10-17T15:30+0500
ўзбекистон
россия
жиззах
агроэкспресс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:1279:719_1920x0_80_0_0_1c37aed872840a7a6ae1e44e933323a8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россиянинг “Миллий захира корпорацияси” (НРК) иштирокида яратилаётган Ўзбекистондаги агрокомплексни “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшиш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда НРКнинг Ўзбекистондаги ҳамкори BMB Holding матбуот хизмати.2019 йил декабрь ойида НРК Жиззах вилоятида агрологистика мажмуасини яратиш бўйича “BMB-NRC Agrologistics” МЧЖ шаклида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил қилди. Ўзбекистон томонидан таъсисчи ВМВ Holding компанияси ҳисобланади.Аввалроқ мазкур мажмуа жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган эди.Матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа иштирокчилари агрокомплекснинг биринчи босқичини фойдаланишга топшириш ва иккинчи босқич қурилишини бошлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди.Қайд этилишича, қўшма корхонанинг биринчи босқичида Россияга етказиб бериш учун йилига 270 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконияти яратилади. Умумий қиймати 57,7 миллион доллар бўлган лойиҳа 810 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган тўртта модул қуриш, сиғими 10 минг тонна бўлган музлатгич камералари ва бўш омборларни ташкил этишни назарда тутади. Комплексасосида Россельхознадзорнинг аккредитацияланган лабораторияси ҳам очилади, бу эса маҳсулотларни ҳеч қандай кечикишларсиз етказиб бериш имконини беради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/16/22332415_0:0:802:602_1920x0_80_0_0_0a234af5bd38a9cf8f7e4df749a1837a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиззахда россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
жиззахда россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
Жиззахда Россия иштирокида яратилаётган агрокомплекс “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади
Қайд этилишича, қўшма корхонанинг биринчи босқичида Россияга етказиб бериш учун йилига 270 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россиянинг “Миллий захира корпорацияси” (НРК) иштирокида яратилаётган Ўзбекистондаги агрокомплексни “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшиш режалаштирилмоқда, деб
хабар бермоқда НРКнинг Ўзбекистондаги ҳамкори BMB Holding матбуот хизмати.
2019 йил декабрь ойида НРК Жиззах вилоятида агрологистика мажмуасини яратиш бўйича “BMB-NRC Agrologistics” МЧЖ шаклида Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил қилди. Ўзбекистон томонидан таъсисчи ВМВ Holding компанияси ҳисобланади.
Аввалроқ мазкур мажмуа жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган эди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа иштирокчилари агрокомплекснинг биринчи босқичини фойдаланишга топшириш ва иккинчи босқич қурилишини бошлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қисқа муддатда Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига тезюрар контейнер поездларида экспорт қилиш учун “Агроэкспресс” лойиҳасига корхона қувватини қўшиш бўйича ҳам вазифалар белгиланди”, — дейилади BMB Telegram канали хабарида.
Қайд этилишича, қўшма корхонанинг биринчи босқичида Россияга етказиб бериш учун йилига 270 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имконияти яратилади. Умумий қиймати 57,7 миллион доллар бўлган лойиҳа 810 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган тўртта модул қуриш, сиғими 10 минг тонна бўлган музлатгич камералари ва бўш омборларни ташкил этишни назарда тутади. Комплексасосида Россельхознадзорнинг аккредитацияланган лабораторияси ҳам очилади, бу эса маҳсулотларни ҳеч қандай кечикишларсиз етказиб бериш имконини беради.