https://sputniknews.uz/20240906/ozbekiston-xitoy-hamkorlik-45513542.html
Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни самарали амалга ошириш тарафдори — Мирзиёев
Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни самарали амалга ошириш тарафдори — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди.
2024-09-06T11:56+0500
2024-09-06T11:56+0500
2024-09-06T11:56+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/06/45509933_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f995c33e2e056c73baf079e027697502.jpg
TOШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Учрашув бошида Чэнь Миньэр давлат раҳбарига Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20240812/uzbekistan-china-hudud-hamkorlik-45136969.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/06/45509933_63:0:1200:853_1920x0_80_0_0_5d209eb9af908e4c26a545b95ba3d27b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ҳамкорлик
ўзбекистон хитой ҳамкорлик
Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни самарали амалга ошириш тарафдори — Мирзиёев
Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
TOШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Тяньцзинь шаҳри партия қўмитаси котиби Чэнь Миньэр бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Учрашув бошида Чэнь Миньэр давлат раҳбарига Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, айниқса, фаол ҳудудлараро мулоқот доирасида янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Тяньцзинь шаҳрининг етакчи компаниялари билан савдо, саноат, "яшил" энергетика, қурилиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Инновациялар, таълим ва маданият соҳаларида алмашинув дастурларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва Тяньцзинь шаҳри ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.