https://sputniknews.uz/20240812/uzbekistan-china-hudud-hamkorlik-45136969.html
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Гуандун провинциясидаги йирик компаниялар ўзбек томони билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.
2024-08-12T09:13+0500
2024-08-12T09:13+0500
2024-08-12T09:13+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
тадбиркор
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_ab5e64b200892eae1d72e283662a5458.jpg
TOШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинцияси Халқ конгресси ташқи ишлар қўмитаси канцелярияси бошлиғи ўринбосари Ван Тяньлянь бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди. Қайд этилишича, Хитой томони Ўзбекистонда бизнес муҳитни яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Ван Тяньлянь провинциядаги йирик компаниялар ўзбек томони билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. Учрашув якунида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Гуандун провинцияси Халқ конгресси раҳбари ўринбосари бошчилигида расмийлар ва ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.Маълумот учун, шу йилнинг январь-март ойларида Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорларидан бирига айланди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_db74d63281a465982d787692dace4059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ҳудудлараро ҳамкорлик
ўзбекистон хитой ҳудудлараро ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Гуандун провинциясидаги йирик компаниялар ўзбек томони билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.
TOШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Гуандун провинцияси Халқ конгресси ташқи ишлар қўмитаси канцелярияси бошлиғи ўринбосари Ван Тяньлянь бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.
Қайд этилишича, Хитой томони Ўзбекистонда бизнес муҳитни яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди.
Ван Тяньлянь провинциядаги йирик компаниялар ўзбек томони билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
"Мамлакатларимиз қадимий Буюк ипак йўли доирасида ҳам чуқур ҳамкорликни ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда ўзаро алоқаларни амалий натижаларга йўналтиришимиз керак. Қўмитамиз тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшишга тайёр" – деди у.
Учрашув якунида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Гуандун провинцияси Халқ конгресси раҳбари ўринбосари бошчилигида расмийлар ва ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Маълумот учун, шу йилнинг январь-март ойларида Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи иқтисодий ҳамкорларидан
бирига айланди.