Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Курск атом электр станциясида бомба портлатмоқчи бўлган — асир

Oбуна бўлиш
НАТО ва Украина қўмондонлиги Курск атом электр станциясида бомба портлатиб, бу ишда Россияни айблаш режасини тузган.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский қўшинлар олдига Курск АЭСга бостириб кириш ва у ерга портловчи модда ўрнатиш вазифасини қўйганди, деди Украинанинг 82-ҳаво ҳужуми бригадаси аскари, ҳарбий асир Михаил Шкода РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, Сирский 5 август куни, Курск вилоятига ҳужумдан бир кун олдин, 82-бригаданинг 9-разведка ротаси ҳузурига келиб нутқ сўзлаган.

"Қўмондон барчамизни мақтаб, кўп яхши сўзлар айтди. Эртага сизлар ҳужумга ўтасизлар. Бизнинг разведка маълумотларимизга кўра, бу йўналишда кўп сонли рус қўшинлари йўқ, демак, ҳаммаси яхши бўлади. Сизлар тезда Курск атом электр станциясини эгаллаб олишинглар керак. Бу кун тарихда қолади, деди Сирский", - деб ҳикоя қилади украинлик аскар.

Шу билан бирга, асир сўзларига кўра, Сирский ушбу қўпорувчиликни тайёрлашда Украина билан бирга НАТО мутахассислари иштирок этганини ҳам тан олган.
Бош қўмондон кетгач, аскарлар бу станция нима учун кераклиги ҳақида саволлар бера бошладилар, дея давом этди маҳбус.

"Биз у ерда Россияни ҳайратда қолдирмоқчимиз. Биз АЭСда портловчи моддаларни жойлаштириб, кейин чекинамиз. Руслар келганидан сўнг уни масофадар туриб портлатамиз ва айбни русларга тўнкаймиз, деб тушунтирди қўмондонлар", - деди маҳбус.

Украина қўшинлари 6 август куни Курск вилояти ҳудудига бостириб кирди ва бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олишди. Айни дамда уларни ҳужуми тўхтатилган, душман катта талофатлар кўрмоқда. 3 сентябрь ҳолатига кўра Қуролли кучлари ушбу йўналишда 9,3 мингдан ортиқ аскарини йўқотган.
Янгиликлар лентаси
0