Путин Мўғулистонда қандай кутиб олинди — видео

Oбуна бўлиш
Сухе-Батор майдони марказида ўрта асрлар услубида кийинган фахрий қоровул ва отлиқ аскарлар саф тортишди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Улан-Батор марказий майдонига етиб келди. Сухе-Батор номли ушбу майдонда Чингизхон ҳайкали ўрнатилган, барча давлат бошқарув органлари идоралари жойлашган.

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Россия президентини шахсан кутиб олди. Майдон марказида ўрта асрлар услубида кийинган фахрий қоровул ва отлиқ аскарлар саф тортишди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Россия президентига бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, спорт вазири Михаил Дегтярёв, транспорт вазири Роман Старовойт, энергетика вазири Сергей Цивилёв, табиий ресурслар вазири Александр Козлов, Росатом раҳбари Алексей Лихачёв, Ростех раҳбари Сергей Чемезов, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ҳамда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Максим Орешкин, Бурятия раҳбари Алексей Циданлар ҳамроҳлик қилишмоқда.
Давлат раҳбарларининг учрашувидан сўнг Россия президенти фахрий меҳмонлар китобида ўз ёзувини қолдиради, сўнгра Мўғулистон раҳбарияти билан тор ва кенг доирадаги музокаралар бошланади.
Путин прибыл в Монголию с официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2024
Путин Мўғулистонга келди
Янгиликлар лентаси
0