Путин Мўғулистонга келди

Oбуна бўлиш
Россия президенти Халхин-Голдаги ғалабанинг 85 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади ҳамда Мўғулистон президенти билан музокаралар олиб боради.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Владимир Путин Мўғулистонга расмий ташриф билан келди. Улан-Батор аэропортида давлат раҳбарини Мўғулистон расмийлари кутиб олишди. Фахрий қоровул саф тортди.

Россия президенти ташриф давомида СССР ва Мўғулистон қуролли кучларининг Халхин-Голдаги қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади. Бундан ташқари, Мўғулистон раҳбари билан тор ва кенг доирадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Учрашувлар давомида Владимир Путин ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади, шунингдек, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Кремль матбуот хизмати таъкидлаганидек, музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Путин 2023 йил октябрь ойида Хитойда Хурэлсух билан учрашувда Мўғулистонга ташриф буюриш таклифини олган эди. Россия президентининг ушбу мамлакатга аввалги сафари 2019 йилда бўлиб ўтган.
Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Путин Мўғулистонга ташрифидан сўнг 3-6 сентябрь кунлари Владивостокда бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумга ҳам ташриф буюради ва ялпи мажлисда иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0