https://sputniknews.uz/20240829/uzbekistan-er-boyliklar-muhofaza-45414688.html
Ўзбекистон ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни кучайтирмоқда
Ўзбекистон ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни кучайтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ерни ва ер ости бойликларини асраб қолиш ҳамда муҳофаза қилишда ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилмоқда.
2024-08-29T11:49+0500
2024-08-29T11:49+0500
2024-08-29T11:49+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
қонун
ер мулки
қазилма бойликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19408748_220:621:2754:2047_1920x0_80_0_0_22f97f35975a4b2d61b60eda6e61f68f.jpg
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ер ва ер ости бойликларининг муҳофазаси кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида маълум қилинди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунни мақуллашди. Қайд этилишича, 2019–2023 йиллар мобайнида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун 300 дан зиёд рухсатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлиги таъминланган. Шунинг учун ҳам Жиноят кодексида фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун ҳамда фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутадиган нормалар мустаҳкамланмоқда. Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, уларда қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун ерни ва ер ости бойликларини асраб қолиш ҳамда муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини таъминлашга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20240820/uzbekistan-er-osti-boylik-tadbirkorlar-45288012.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/19/19408748_498:486:2580:2047_1920x0_80_0_0_9d21f974282bcc3e12fd76ef5a449fbb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ер ва ер ости бойликлари
Ўзбекистон ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни кучайтирмоқда
Ерни ва ер ости бойликларини асраб қолиш ҳамда муҳофаза қилишда ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилмоқда.
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ер ва ер ости бойликларининг муҳофазаси кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида
маълум қилинди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунни мақуллашди.
“Республикамизда 2676 та фойдали қазилма кони мавжуд бўлиб, улардан рухсатнома асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 мингдан зиёд фойдали қазилма қазиб олинмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2019–2023 йиллар мобайнида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун 300 дан зиёд рухсатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлиги таъминланган.
“Аммо кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон кузатиляпти. Ўтган бир йилда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш билан боғлиқ 100 тадан зиёд ҳолат аниқланган. Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида жами 79 нафар жисмоний шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Соҳада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бориши мазкур қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтиришни тақозо этмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Шунинг учун ҳам Жиноят кодексида фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун ҳамда фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутадиган нормалар мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, уларда қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун ерни ва ер ости бойликларини асраб қолиш ҳамда муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини таъминлашга хизмат қилади.