https://sputniknews.uz/20240820/uzbekistan-er-osti-boylik-tadbirkorlar-45288012.html
Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорлар кенг жалб этилади
Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорлар кенг жалб этилади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди. 20.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-20T16:21+0500
2024-08-20T16:21+0500
2024-08-20T17:13+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қорақалпоғистон
тадбиркор
қазилма бойликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18121318_201:542:2877:2047_1920x0_80_0_0_bb9d7f075b2310f0d251316ee7184a99.jpg
TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорлар кенг жалб этилади. Бу ҳақда Нукусда бўлиб ўтаётган президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди, деб ёзади давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Мулоқтда ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди. Айтилишича, шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди. Шунингдек, қурилишда қум-шағалга эҳтиёжни қоплаш мақсадида 110 миллион куб метр захирали 172 та кон ҳам тадбиркорлик учун ажратилади. Қайд этилишича, йилига 250 триллион сўмдан зиёд давлат харидлари амалга оширилмоқда. Шу боис, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш вақти келди. Келгуси йилги давлат инвестиция дастуридаги ҳар бир лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча бўлиши аниқ белгиланади. Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади. Жумладан, энергетика, нефтгаз, кимё, металлургия, темир йўл каби тармоқлардаги йирик корхоналар 2-3 йиллик буюртмаларини кооперация порталига олдиндан жойлаштиради. Маҳаллий корхоналар эса ушбу буюртмалар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг лойиҳаларига дастлабки босқичда 100 миллион доллар йўналтирилади.
https://sputniknews.uz/20240820/auktsion-er-tadbirkor-qqs-45287188.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/02/18121318_611:625:2507:2047_1920x0_80_0_0_5bdfa21aaff6589a6c21b84a4d8528c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон, тадбиркор, қазилма бойликлари
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, қорақалпоғистон, тадбиркор, қазилма бойликлари
Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорлар кенг жалб этилади
16:21 20.08.2024 (янгиланди: 17:13 20.08.2024) Шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди.
TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорлар кенг жалб этилади. Бу ҳақда Нукусда бўлиб ўтаётган президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида маълум қилинди, деб ёзади давлат раҳбари матбуот котиби
Шерзод Асадов. Мулоқтда ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Айтилишича, шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди.
“Йил якунигача яна 300 та кон ва майдонлар тадбиркорларга таклиф қилинади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, қурилишда қум-шағалга эҳтиёжни қоплаш мақсадида 110 миллион куб метр захирали 172 та кон ҳам тадбиркорлик учун ажратилади.
Қайд этилишича, йилига 250 триллион сўмдан зиёд давлат харидлари амалга оширилмоқда. Шу боис, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш вақти келди.
Келгуси йилги давлат инвестиция дастуридаги ҳар бир лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча бўлиши аниқ белгиланади. Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.
Жумладан, энергетика, нефтгаз, кимё, металлургия, темир йўл каби тармоқлардаги йирик корхоналар 2-3 йиллик буюртмаларини кооперация порталига олдиндан жойлаштиради.
Маҳаллий корхоналар эса ушбу буюртмалар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг лойиҳаларига дастлабки босқичда 100 миллион доллар йўналтирилади.