Курскдаги ўзбек талабалари таълимини онлайн форматга ўтказиш таклиф этилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томони Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Россия томонига хавфсизлик мақсадида ўзбекистонлик талабаларнинг Курск вилоятидаги олий ўқув юртларида ўқишини онлайн форматга ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Самарқандда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ва Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
“Шарипов Курск вилоятидаги вазиятни инобатга олиб, ўзбекистонлик талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг таълимини онлайн форматга ўтказишни таклиф қилди, шу билан бирга, Ўзбекистон томони бу борада Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди”, – деди вазирлик вакили.
Томонлар мамлакатлар ўртасида ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилишди, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Россия томони маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия Федерациясидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 60 минг нафарни ташкил этади. Охирги уч йилда республикадаги Россия олий ўқув юртларининг филиаллари сони 4 тадан 14 тага кўпайди, Тошкентда Россия халқлар дўстлиги университетининг ваколатхонаси ҳам очилди.
Посольство Узбекистана в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2024
Ўзбекистонликларга Курск, Брянск ва Белгородда жамоат жойларига бормаслик тавсия этилди
Янгиликлар лентаси
0