Ўзбекистонликларга Курск, Брянск ва Белгородда жамоат жойларига бормаслик тавсия этилди

© Sputnik / Владимир АлексеевПосольство Узбекистана в Москве
Посольство Узбекистана в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2024
Oбуна бўлиш
Талабаларга вақтинча онлайн таълимга ўтиш тавсия этилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгороддаги фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Ўзбекистон элчихонаси Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган фуқароларга тавсиянома эълон қилди.
“Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилади”, — дейилади хабарда.
Имкон қадар ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтиш тавсия этилди.
Консуллик ёрдами ёки маслаҳат учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлимининг Call-марказига мурожаат қилиш мумкин.
+7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.
Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.
Маълмот учун, 17 август ҳолатига кўра, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 3160 нафар ҳарбий хизматчи ва 44 танкни йўқотган.
Янгиликлар лентаси
0