https://sputniknews.uz/20240828/oqotar-qurol-ixtiyor-shaxslar-javobgarlik-45402539.html
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш — қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
2024-08-28T15:10+0500
2024-08-28T15:10+0500
2024-08-28T15:10+0500
жамият
ўзбекистон
қурол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16011314_50:0:1300:703_1920x0_80_0_0_52f2a37358e61f04876eb425d28f931f.jpg
TOШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди. Бу бўйича президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди. Ҳужжатга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш — қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш — қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
https://sputniknews.uz/20220601/qurol-va-uning-oq-dorilarini-hadya-etish-taqiqlandi-24936498.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/10/16011314_230:0:1167:703_1920x0_80_0_0_7f4be9d1ce974533534f941c078cbe7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ўқотар бўлмаган қурол
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ўқотар бўлмаган қурол
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги норма киритилди.
TOШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликка тортилмайди. Бу бўйича президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.
Ҳужжатга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
“Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш — қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш — қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.