https://sputniknews.uz/20220601/qurol-va-uning-oq-dorilarini-hadya-etish-taqiqlandi-24936498.html
Қурол ва ўқ-дориларни ҳадя этиш тақиқланди
Қурол ва ўқ-дориларни ҳадя этиш тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
“Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди.
2022-06-01T17:32+0500
2022-06-01T17:32+0500
2022-06-02T09:25+0500
жамият
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18040467_0:126:3046:1839_1920x0_80_0_0_46d293d82ccc38ef70447091946630b9.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. “Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди.Фуқаролар ва махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтказилади.Қонунда хизмат қуролига ҳамда фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари ҳам белгиланди.“Прокуратура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларПрокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари фақатгина олиб юриш мумкинлиги кўрсатилган.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларЎқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги белгиланди.Ов қилиш ва балиқ овлаш, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1e/18040467_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_623d4e34bc8c40922b606d9a1609866a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурол ўқ-дори ҳадя этиш тақиқ ўзбекистон қурол тўғрисидаги қонун
қурол ўқ-дори ҳадя этиш тақиқ ўзбекистон қурол тўғрисидаги қонун
Қурол ва ўқ-дориларни ҳадя этиш тақиқланди
17:32 01.06.2022 (янгиланди: 09:25 02.06.2022) Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. “Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш
тақиқланди. Фуқаролар ва махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтказилади.
Қонунда хизмат қуролига ҳамда фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари ҳам белгиланди.
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришлар
Прокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Илгари фақатгина олиб юриш мумкинлиги кўрсатилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишлар
Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Ов қилиш ва балиқ овлаш, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди.