https://sputniknews.uz/20240827/shavkat-mirziyoev-natalya-kochanova-45398165.html
Шавкат Мирзиёев Беларусь юқори палатаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Беларусь юқори палатаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
2024-08-27T18:00+0500
2024-08-27T18:00+0500
2024-08-27T18:05+0500
сиёсат
ўзбекистон
беларусь
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45397966_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_bbdec596c6a23cc34e074776552f6bd2.jpg
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида Наталья Кочанова давлат раҳбарига Беларусь президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар ўтказди — келишув тафсилотлариҚайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳудудлараро ишбилармонлик алоқалари кучаймоқда, маданий-гуманитар дастур доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Шу кунларда Тошкентда ўтказилаётган парламентлар доирасидаги қўшма тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлисидаги учрашувлар ва иккинчи аёллар бизнес форумининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
https://sputniknews.uz/20240827/uzbekistan-belarus-parlament-palata-hamkorlik-45395605.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45397966_56:0:1193:853_1920x0_80_0_0_ea4c5bc2332aab28bfe289b21ca04925.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев наталья кочанова
шавкат мирзиёев наталья кочанова
Шавкат Мирзиёев Беларусь юқори палатаси раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
18:00 27.08.2024 (янгиланди: 18:05 27.08.2024) Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Миллий Мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида Наталья Кочанова давлат раҳбарига Беларусь президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
“Ўзбекистон президенти жорий йил февраль ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, мулоқот ва алмашинувлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳудудлараро ишбилармонлик алоқалари кучаймоқда, маданий-гуманитар дастур доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.
Шу кунларда Тошкентда ўтказилаётган парламентлар доирасидаги қўшма тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлисидаги учрашувлар ва иккинчи аёллар бизнес форумининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
“Икки мамлакат ўртасида савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол парламентлараро мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди”, — дея қайд этилган хабарда.