https://sputniknews.uz/20240827/uzbekistan-belarus-parlament-palata-hamkorlik-45395605.html
Олий Мажлис Сенати Беларусь парламенти билан ҳамкорликни фаоллаштиради
Олий Мажлис Сенати Беларусь парламенти билан ҳамкорликни фаоллаштиради
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди.
2024-08-27T14:40+0500
2024-08-27T14:40+0500
2024-08-27T15:17+0500
сиёсат
ўзбекистон
беларусь
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45395096_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_25c8735b0c4cba258fb50d5746063127.jpg
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди. Унда Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) имзоланди. Муҳокама чоғида Ўзбекистон ва Беларусь парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигига урғу берилди. Шунингдек, икки давлат дўстлик гуруҳлари фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, бу борадаги фаолият кўриб чиқилгани ва Комиссия номи Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат парламентлараро комиссияси деб қайта номлангани маълум қилинди. Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форуми моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди. Мазкур бизнес-форумнинг иккинчи марта ўтказилиши аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
https://sputniknews.uz/20240731/tashkent-uzbekistan-belarus-ayollar-biznes-forumi-44998698.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1b/45395096_58:0:1195:853_1920x0_80_0_0_702ab838ff1e664d1fb8fa3ebdecc3a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олий мажлис сенати раиси танзила нарбаева беларусь миллий мажлиси республика кенгаши раиси наталья кочанова
олий мажлис сенати раиси танзила нарбаева беларусь миллий мажлиси республика кенгаши раиси наталья кочанова
Олий Мажлис Сенати Беларусь парламенти билан ҳамкорликни фаоллаштиради
14:40 27.08.2024 (янгиланди: 15:17 27.08.2024) Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди.
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ҳамкорликни ривожлантиришга
келишиб олди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди.
Унда Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) имзоланди.
Муҳокама чоғида Ўзбекистон ва Беларусь парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигига урғу берилди.
Шунингдек, икки давлат дўстлик гуруҳлари фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, бу борадаги фаолият кўриб чиқилгани ва Комиссия номи Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат парламентлараро комиссияси деб қайта номлангани маълум қилинди.
“Эндиликда мазкур Комиссия юқори даражада эришилган келишувлар ижросини диққат билан кузатиб боришга, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига амалий ёрдам бериши ҳамда унинг ишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳам фаол иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форуми моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.
Мазкур бизнес-форумнинг иккинчи марта ўтказилиши аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.