"Шарқ тароналари"нинг халқаро “Дўстлар клуби” ташкил этилади — фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Oбуна бўлиш
“Шарқ тароналари” фестивали тарихи ва мусиқа маданиятига доир маълумотларни ўзида жамлаган энциклопедия ва унинг виртуал шакли яратилади.
TOШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, фестиваль ўнлаб маҳоратли хонанда ва созандаларни, истеъдодли ёшларни кашф этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
“Нотинч ва таҳликали замонда азалий қадриятларни, одамийлик қиёфасини сақлаб қолиш тобора мушкул бўлиб бормоқда. Мана шундай мураккаб вазиятда илоҳий сарчашмалардан қувват олиб, вақт ва макон чегаралари оша гуманистик идеалларни тараннум этадиган асл санъат, мусиқа ва адабиёт халоскор куч бўлиб майдонга чиқиши зарур”, — деди Ўзбекистон етакчиси.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Очилиш маросимида қуйидаги ташаббуслар сурилди:
“Шарқ тароналари” фестивали тарихи ва мусиқа маданиятига доир маълумотларни ўзида мужассам этадиган алоҳида энциклопедия ва унинг виртуал шаклини яратиш;
Анжуманнинг халқаро “Дўстлар клуби”ни ташкил этиш;
Фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари иштирокида дунё мамлакатларининг нуфузли саҳналарида концерт дастурларини ўтказиш.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Маросимда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Туркий маданият ва мерос фонди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа ташкилотлардан фахрий меҳмонлар иштирок этди. Умуман, бу йилги фестивалда 80 тага яқин давлатдан 400 нафардан зиёд санъаткор ва олимлар қатнашмоқда.
Фестиваль доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия тринадцатого Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2024
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Маълумот учун, фестиваль ўтказилишидан асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага татбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
1997 йилда ташкил этилиб, илк маротаба ўтказилган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида 31 та давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган бўлса, 2019 йилда ўтказилган ХII "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 75 тага етган эди.
Янгиликлар лентаси
0