"Шарқ тароналари" Самарқандга қайтди

© Пресс-служба хокимията Самаркандской областиШарқ тароналари фестивали
Шарқ тароналари фестивали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2024
Oбуна бўлиш
"Шарқ тароналари" Марказий Осиёдаги энг йирик фестиваллардан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. "Самарқандда 25-30 август кунлари “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Маданият вазирлиги.

"Фестиваль ўтказилишидан асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага татбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат", - дейилади хабарда.

1997 йилда ташкил этилиб, илк маротаба ўтказилган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида 31 та давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган бўлса, 2019 йилда ўтказилган ХII "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 75 тага етган эди.
2024 йилнинг 25-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун 100 тадан ортиқ мамлакатга таклифномалар юборилди.
Ҳозирда фестивалда қатнашиш юзасидан хорижий мамлакатлардан, хусусан, Япония, Индонезия, Польша, Беларус, Озарбайжон, Грузия, Италия ва бошқа бир қатор Шарқий Осиё давлатларидан аризалар келиши бошланди.
Янгиликлар лентаси
0