Омбудсман мобиль иловаси ишга тушди: мурожаатчилар қандай имкониятларга эга бўлади?
© Unsplash / Luis VillasmilМобильный телефон в руке мужчины
Oбуна бўлиш
Фуқаролар исталган вақт ва масофадан туриб 24/7 режимида мурожаат юбориши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Омбудсманнинг мобиль иловаси ишга туширилди, дея маълум қилди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот котиби Фотима Мадраҳимова Sputnik Ўзбекистон мухбирига.
“Оmbudsman.uz мобиль иловасининг мақсади мурожаатчиларга қўшимча имкониятлар яратиш, жумладан, фуқароларга онлайн маслаҳат бериш, мурожаатнинг ижро ҳолатини онлайн равишда мониторинг қилиб бориш, мобиль илова орқали мурожаат ижроси юзасидан тегишли ташкилотлардан юборилган жавоб хатлари, статистик маълумотлар билан танишиш каби хизматлар жорий этишдан иборат”, — дейди Мадрахимова.
Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.
Мобиль илованинг вазифалари:
тезкор ва қисқа мурожаат юбориш;
мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш ва натижаси билан танишиш;
юборилган мурожаатлар статистикаси билан танишиб бориш;
омбудсман фаолиятига оид янгиликлардан хабардор қилиш;
онлайн маслаҳат олиш учун кўмаклашиш.
омбудсман, унинг минтақавий вакиллари ва марказий аппарати ҳақида маълумот олиш;
қабул кунлари ҳақида маълумот олиш.
Қайд этилишича, фуқаролар исталган вақт ва масофадан туриб 24/7 режимида мурожаат юбориши мумкин.
"Тўғри сайт орқали ҳам мурожаат юбориш мумкин, лекин иловада юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати ва натижаси билан танишиш имконияти бор", — дея қўшимча қилди матбуот котиби.
Рўйхатдан ўтишда OneID ягона идентификация тизимидан фойдаланиш талаб этилади. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мобиль иловага тез ва осон кириш ва унда ишлашни давом эттириш мумкин.
Мобиль иловани "Google Play" ва "App Store" орқали юклаб олиш мумкин.