МДҲда миграция бўйича муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин — Ўзбекистон омбудсмани жавоби

© Официальный канал Уполномоченного по правам человека в Российской Федерации. В Санкт-Петербурге проходит второе заседание Комиссии по правам человека СНГ
В Санкт-Петербурге проходит второе заседание Комиссии по правам человека СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова МДҲ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон МДҲ давлатларини миграция соҳасидаги миллий қонунчиликни уйғунлаштириш, мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга чақиради. Бу ҳақда Ўзбекистон омбудсмани Феруза Эшматова маълум қилди.
Санкт-Петербургда МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этмоқда. Иштирокчилар Ҳамдўстликнинг бошқа мамлакатларида ишлаётган фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
© Официальный канал Уполномоченного по правам человека в Российской Федерации. В Санкт-Петербурге проходит второе заседание Комиссии по правам человека СНГ
В Санкт-Петербурге проходит второе заседание Комиссии по правам человека СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
В Санкт-Петербурге проходит второе заседание Комиссии по правам человека СНГ
Ўзбекистон омбудсмани Феруза Эшматованинг қайд этишича, миграция соҳасидаги миллий қоидаларни такомиллаштириш ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари Ҳамдўстлик ҳудудида долзарбдир.

“Миграция жараёнларининг кучайиши шароитида мамлакатларимиз олдида қонунчиликни уйғунлаштириш ва мигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини, шунингдек, уларнинг ижтимоий интеграциялашуви шартларини такомиллаштириш зарурати билан боғлиқ қатор муаммолар турибди”, — деди Эшматова.

Унинг қайд этишича, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий манфаатларини ҳам, халқаро мажбуриятларини ҳам ҳисобга оладиган ягона тартибга солувчи ёндашувларини ишлаб чиқиш муҳим жиҳатдир.
У бутун МДҲ ҳудудида мигрантларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мос келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш ва таснифлаш бўйича ягона ёндашувни шакллантириш МДҲда миграция соҳасидаги кўп йиллик муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч билдирди.
“МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги миграция масалалари бўйича ҳамкорлик нафақат долзарб муаммоларни ҳал қилишга, балки, мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга”, — дея қайд этди у.
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қирғизистон МДҲ ва ЕОИИ давлатларига мигрантлар ҳуқуқлари бўйича таклиф берди
Янгиликлар лентаси
0