Тошкентда Россия билан ҳамкорликда халқаро чакана савдо форуми бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Форумда Ўзбекистон, Россия ва хорижий электрон тижорат бозорлари экспертлари чакана савдони ривожлантириш йўлларини муҳокама қилади.
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкентда Central Asia Retail Week 2024 халқаро чакана савдо форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, Тошкентда 16-17 октябрь кунлари Central Asia Retail Week Электрон тижорат ва чакана савдо халқаро форуми ўтказилади.
“Россия ва хорижий электрон тижорат бозорларининг 200 дан ортиқ спикерлари ва 1500 дан ортиқ иштирокчилари замонавий чакана савдони ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган стратегик сессиялар ва давра суҳбатлари доирасида эксперт фикрлари билан алмашадилар”, — дейилади хабарда.
Central Asia Retail Week - чакана савдо иштирокчилари, истеъмол маҳсулотлари ва чакана савдо ечимлари ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, консалтинг компаниялари, тармоқ бирлашмалари ва ҳокимият органларини бирлаштирадиган халқаро тадбирдир.
Тадбир Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Россия Саноат ва савдо вазирлиги, Россия чакана бозор экспертлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилади.
Азиатская девушка использует биометрическую верификацию на мобильном телефоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Инсон робот билан гаплашаётганини билмайди: тижоратда сунъий интеллектнинг ўрни қандай?
Янгиликлар лентаси
0