https://sputniknews.uz/20240825/mehnat-migratsiya-uzbekistan-hungary-hamkorlik-45364271.html
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Венгрия компанияси билан музокара ўтказди. 25.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-25T14:16+0500
2024-08-25T14:16+0500
2024-08-25T14:16+0500
миграция
ўзбекистон
венгрия
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28748226_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e472a9cacd097c07938557197c2a8ff3.jpg
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи, дея хабар берди “Дунё” АА. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси дипломатлари "Doğuş" компанияси бош операцион директори билан онлайн шаклда музокара ўтказишди. Муҳокама этилган масалалар: Айтилишича, музокаралар якунида томонлар миграция йўналишида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олишди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзия хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқаришда тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиши маълум қилинган эди. Малайзия томони, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
ўзбекистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28748226_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_01d11ae3c236ac50feb6a57a5c21d479.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, венгрия, мигрантлар
миграция, ўзбекистон, венгрия, мигрантлар
Меҳнат миграцияси: Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Венгрия компанияси билан музокара ўтказди.
TOШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқчи, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси дипломатлари "Doğuş" компанияси бош операцион директори билан онлайн шаклда музокара ўтказишди.
Муҳокама этилган масалалар:
миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш;
меҳнат миграциясини ташкил этишнинг асосий жиҳатлари;
ишчиларни танлаш ва жойлаштириш жараёнларини такомиллаштириш;
мигрантларни янги мамлакатда мослашувини қўллаб-қувватлаш.
"Ўзбекистонга бир неча бор бўлганман ва республика менда ниҳоятда ижобий таассурот қолдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг юқори малакаси ва меҳнатсеварлиги уларни халқаро компаниялар учун муҳим ҳамкорга айлантирмоқда", деди компания бош операцион директори.
Айтилишича, музокаралар якунида томонлар миграция йўналишида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзия хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқаришда тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиши маълум қилинган эди. Малайзия томони, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга
тайёрлигини билдирди.