https://sputniknews.uz/20240818/uzbekistan-malaysia-mehnat-migratsiya-45247040.html
Ўзбекистон Малайзия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Малайзия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Малайзия фуқароларга зарур ҳолатларда ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича келишиб олди. 18.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-18T12:14+0500
2024-08-18T12:14+0500
2024-08-18T12:14+0500
ўзбекистон
малайзия
миграция
мигрантлар
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_0:130:3183:1920_1920x0_80_0_0_2dee45671c78827d1bb2923f79105c5e.jpg
TOШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Малайзия хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқаришда тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда "Дунё" АА маълум қилди. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Семених" хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбари Моҳд Рози бин Хассан билан учрашди. Қайд этилишича, Ўзбекистон дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун виза тартибини соддалаштирган ҳамда электрон виза тизими жорий этган. Малайзияга кириш учун дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат фуқароларига, шу жумладан ўзбекистонликлар учун 30 кунгача визасиз режим амал қилмоқда. Малайзия томони, шунингдек, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Россияга кетаётган меҳнат мигрантларида маълумот етишмайди — экспертУчрашув давомида дипломатик миссия ва мазкур муассаса ўртасида тегишли масалалар бўйича яқин алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20240627/mdh-migratsiya-muammo-ombudsman-44562457.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_226:0:2957:2048_1920x0_80_0_0_d67e55beefc49d65868c595fcfc3f13f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, малайзия, миграция, мигрантлар, ҳамкорлик
ўзбекистон, малайзия, миграция, мигрантлар, ҳамкорлик
Ўзбекистон Малайзия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Малайзия фуқароларга зарур ҳолатларда ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича келишиб олди.
TOШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Малайзия хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқаришда тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда "Дунё" АА
маълум қилди. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Семених" хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбари Моҳд Рози бин Хассан билан учрашди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун виза тартибини соддалаштирган ҳамда электрон виза тизими жорий этган.
Малайзияга кириш учун дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат фуқароларига, шу жумладан ўзбекистонликлар учун 30 кунгача визасиз режим амал қилмоқда.
"2023 йилда Малайзияга 29 миллион хорижий фуқаролар турли мақсадларда келган. Бироқ, чет элликлар томонидан Малайзияда бўлиб туриш қонун-қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Ўзбекистонликлар Малайзия миграция тартиб-қоидаларига риоя қилмоқда ва хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида Ўзбекистон фуқаролари йўқ", — деди Моҳд Рози бин Хассан.
Малайзия томони, шунингдек, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида дипломатик миссия ва мазкур муассаса ўртасида тегишли масалалар бўйича яқин алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш бўйича келишиб олинди.