Редакционный центр Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистонда россиялик талабалар учун янги чегирма дастури ишга тушади

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бу ёш сайёҳлар учун туризм нархига таъсир кўрсатадиган чегирмалар тизимидир.
Ўзбекистонда россиялик талабалар учун янги чегирма дастури жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм қўмитаси маркетинг тадқиқотлари ва миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи Азиз Миржалилов Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида айтиб ўтди.
“Ўзбекистонга ташриф буюрганда уларга турар жой учун чегирмалар, маданий мерос объектлари, маданий объектларга чегирмалар берилади. Бу ёш сайёҳлар учун туризм нархига таъсир кўрсатадиган чегирмалар тизимидир”, — деди у.
Мутахассис, шунингдек, икки давлат ўртасида транспорт-логистика ҳамкорлиги ривожланиб бораётганини таъкидлади. Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига 280 тадан ортиқ рейс амалга оширилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаташувчиси, хусусий авиакомпаниялар ҳамкорлигида қатновлар сонини кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.
“Туристлар оқимини ривожлантиришнинг асосий омили, албатта, авиақатновлар географиясининг кенгайиши бўлиб, нафақат пойтахтлар, балки икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳам алоқалар ўрнатилмоқда”, - дейди Миржалилов.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
Россия Ўзбекистон учун стратегик туризм бозори ҳисобланади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Матбуот маркази
Россиядан янги сайёҳларни жалб қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз — эксперт
Янгиликлар лентаси
0