Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев подписали Договор о союзнических отношениях и приняли Решение первого заседания Высшего межгосударственного совета
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;
2024-2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси";
2024-2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.
Ташриф доирасида Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.