Мирзиёев ва Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди — батафсил

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Oбуна бўлиш
Куни кеча бўлиб ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди.
TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳида тор доирада учрашув ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари Озарбайжон президентининг бу галги давлат ташрифи тарихий воқеа эканини алоҳида таъкидлади.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
“Бугун биз Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаймиз. Бир неча йил давомида биз биргаликда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига кўтаришга муваффақ бўлдик”, - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни илгари суриш ва уни аниқ мазмун билан бойитишнинг самарали механизмига айланиши лозим бўлган Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Етакчилар икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Ташриф доирасида президентларнинг икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтади ва янги кооперация лойиҳаларига старт берилади.
Келгуси йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади. Давлати раҳбари ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш мақсадида тадбирлар дастури ва бир йилга мўлжалланган Идоралараро мулоқот ва алмашинувлар режасини тайёрлашни таклиф этди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Бундан ташқари, келгуси йилни Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий кооперацияси йили деб эълон қилиш ва 20 та устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастурни қабул қилишга келишиб олинди. Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш ва саноат кооперациясининг янги босқичига ўтиш, жумладан, учинчи давлатлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Куни кеча бўлиб ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди: умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. Бу энергетика, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларидир. Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида самарали иш олиб бораётгани қайд этилди.
Транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан кўп томонлама асосда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Томонлар авиақатновлар сонини ошириш, ер усти ва ҳаво транспорти бўйича тартиб-таомилларни имкон қадар енгиллаштириш, рақамли ечимларни жорий этишга келишиб олдилар.
Ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. 2025 йилга мўлжалланган алоҳида Ҳудудлараро ҳамкорлик режаси, икки мамлакат ҳудудларининг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шериклик дастурини қабул қилиш ҳамда навбатдаги Ҳудудлар форумини Қўқон шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Давлат раҳбарлари маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва ахборот сиёсати, спорт соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар. Президентларнинг фармонлари билан таниқли маданият арбоблари Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига икки мамлакат “Халқ артистлари” унвони берилгани мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбари икки мамлакат етакчи университетлари ректорларининг мунтазам учрашувлари механизмини йўлга қўйиш, қўшма медиа форумини ўтказиш таклифини билдирди. Ўзаро сайёҳлар оқимини, гуманитар ва бизнес алмашинувларни кўпайтириш мақсадида пойтахтларда туризм ва ишбилармонлик мажмуаларини қуриш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели встречу в узком составе и первое заседание Высшего межгосударственного совета
Икки томонлама муносабатларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш ва юзага чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга қарор қилинди.
В резиденции Куксарой состоялась торжественная церемония встречи Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2024
Озарбайжон президенти тантанали кутиб олинди — фото
Янгиликлар лентаси
0