Мирзиёев: Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги келажаги бизнесга боғлиқ
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели совместную встречу с деловыми кругами двух стран и запустили ряд совместных проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Бундай шаклда илк бор ўтказилаётган тадбир икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги босқични бошлаб бериши қайд этилди.
TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Озарбайжоннинг “PASHA Holding”, SOCAR, SOFAZ, “Agalarov Development”, “Silk Way Group”, “Matanat”, “Sarda Group”, “AzerGold”, “Azermash”, Озарбайжон инвестиция холдинги, "Озарбайжон темир йўллари", "Алят" эркин иқтисодий зонаси ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон президенти ишбилармонларни самимий қутлаб, уларнинг икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтиришдаги муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.
“Сизлар инновацияларни дадиллик билан жорий этиб, корхоналар ва иш ўринларини яратиб, иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлаяпсиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели совместную встречу с деловыми кругами двух стран и запустили ряд совместных проектов
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели совместную встречу с деловыми кругами двух стран и запустили ряд совместных проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бундай шаклда илк бор ўтказилаётган тадбир икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигида янги босқични бошлаб бериши қайд этилди.
“Биз давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори босқичига чиқдик ва Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида амалда янги саҳифа очдик”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Музокараларнинг асосий якунлари сифатида мамлакатларда бизнес учун янада қулай шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, биргаликда ташқи бозорларга чиқиш бўйича келишувларга эришилгани таъкидланди.
Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари томонидан эълон қилинган Иқтисодий кооперация йили доирасидаги муҳим вазифаларни амалга оширишда айнан бизнес асосий драйвер бўлиши ва ҳал қилувчи роль ўйнаши кераклигини алоҳида таъкидлади.
“Биз ҳурматли Илҳом Ҳайдарович билан бир фикрдамиз: ҳамкорлик келажаги бизнесга боғлиқ, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг эртанги куни сизларга боғлиқ”, - дея хулоса қилди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари тадбиркорларнинг самарали ва қулай фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлади. Ўз навбатида, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари кўрсатилаётган эътибор учун Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларига миннатдорлик билдириб, янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режалари ҳақида маълумот бердилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели совместную встречу с деловыми кругами двух стран и запустили ряд совместных проектов
Шавкат Мирзиёев и Ильхам Алиев провели совместную встречу с деловыми кругами двух стран и запустили ряд совместных проектов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Учрашув якунида давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Тошкент шаҳрида меҳмонхона ва турар жой мажмуаларини барпо этиш, Қашқадарё вилоятида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, Озарбайжонда тўқимачилик кластерлари ҳамда тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.
Президентлар ушбу лойиҳаларга старт бериб, улар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини таъкидладилар.