Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари ДХРда Межевоени озод қилишди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа реактивной артиллерийской батареи ЦВО на Краснолиманском направлении
Боевая работа реактивной артиллерийской батареи ЦВО на Краснолиманском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2024
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари ДХРнинг Межевое аҳоли пунктини озод қилди.
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРнинг Межевое аҳоли пунктини озод қилишди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Марказий қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг муваффақиятли ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Межевое аҳоли пункти озод қилинди", — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Россия жангчилари 32-, 47-, 100-чи механизациялашган тузилмалар, 68-пиёда, 25-ҳаво ҳаво десант, Дзержинск, Пантелеймоновка, Розовка, Гродовка, Сергеевка ва Воздвиженка ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 95-ҳаво ҳужуми бригадаси ва 109-мудофаа бригадасини мағлуб этишди.
Украина Қуролли кучларининг 53 ва 151-механизациялашган бригадалари, Миллий гвардиянинг 15-бригадаси ва Украина Миллий полициясининг "Лють" ҳужум бригадаси бўлинмаларининг бешта қарши ҳужуми қайтарилди.
Марказий қўшинлар гуруҳининг жавобгарлик зонасида душман кунига 640 нафаргача ҳарбий хизматчи, иккита "Казак" зирҳли жанговар машинаси, тўққизта автомашина, Американинг М777 гаубицаси, иккита "Мста-Б" гаубицаси, иккита Д-20 қуроли, тўртта Д-30 гаубицаси ва Американинг М119 қуролини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0