https://sputniknews.uz/20240819/malaysia-uzbekistan-logistika-markaz-45253721.html
Малайзия Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин
Малайзия Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Малайзияга Ўзбекистонда қуруқликдаги порт қуриш таклифи билдирилди.
2024-08-19T09:13+0500
2024-08-19T09:13+0500
2024-08-19T09:13+0500
иқтисод
ўзбекистон
малайзия
қуруқ порт
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/03/44215001_0:193:2953:1854_1920x0_80_0_0_030d119d5dcd048252079aa53ef2c308.jpg
TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Малайзиянинг йирик порт компанияси билан замонавий логистика маркази барпо этилиши кутилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Wesports Holding Berhad" компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош директори Рубен Эмир Гнаналингам билан учрашди. Ушбу лойиҳа келажакда компанияни Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасидаги юклар айланмасини бошқаришда муҳим роль ўйнайдиган ташкилотлардан бирига айлантириши мумкинлиги айтилди. Қайд этилишича, компания денгиз орқали биринчи юкни 1994 йилда қабул қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб мамлакатнинг энг йирик денгиз портларидан бирига айланди. Портда юкларни бошқариш жараёнига тўлиқ рақамлаштирилган технологиялар жорий қилинган ва автоматик тарзда бошқариладиган юк машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтилмоқда. Компания йилига 14 миллионта контейнерни ўтказиш имконияти эга. Кейинги 10 йилда босқичма-босқич қўшимча яна 14 миллионта (жами 28 миллионта) контейнерни ўтказиш қувватига эга янги терминални қуриш ишлари лойиҳалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20240818/uzbekistan-malaysia-mehnat-migratsiya-45247040.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/03/44215001_112:0:2841:2047_1920x0_80_0_0_1cb5cca279c8f688bba0d6a94910a551.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия ўзбекистон қуруқликдаги порт
малайзия ўзбекистон қуруқликдаги порт
Малайзия Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин
Малайзияга Ўзбекистонда қуруқ порт қуриш таклифи билдирилди.
TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Малайзиянинг йирик порт компанияси билан замонавий логистика маркази барпо этилиши кутилмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Wesports Holding Berhad" компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош директори Рубен Эмир Гнаналингам билан учрашди.
“Учрашувда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун катта имконият мавжудлиги ҳамда компаниянинг улкан салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Малайзия томонига Ўзбекистон ҳудудларидан бирида замонавий логистика марказини (қуруқликдаги порт) қуриш лойиҳасини ўрганиш таклифи билдирилди”, — дейилади хабарда.
Ушбу лойиҳа келажакда компанияни Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасидаги юклар айланмасини бошқаришда муҳим роль ўйнайдиган ташкилотлардан бирига айлантириши мумкинлиги айтилди.
Қайд этилишича, компания денгиз орқали биринчи юкни 1994 йилда қабул қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб мамлакатнинг энг йирик денгиз портларидан бирига айланди. Портда юкларни бошқариш жараёнига тўлиқ рақамлаштирилган технологиялар жорий қилинган ва автоматик тарзда бошқариладиган юк машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтилмоқда.
Компания йилига 14 миллионта контейнерни ўтказиш имконияти эга. Кейинги 10 йилда босқичма-босқич қўшимча яна 14 миллионта (жами 28 миллионта) контейнерни ўтказиш қувватига эга янги терминални қуриш ишлари лойиҳалаштирилган.