https://sputniknews.uz/20240817/istanbul-ehtimoliy-zilzila-600-ming-uy-45243302.html
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила 600 минг уйни вайрон қилиши мумкин — вазир
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила 600 минг уйни вайрон қилиши мумкин — вазир
Sputnik Ўзбекистон
Истанбулда содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг дастлабки дақиқаларида олти юз минг уй қулаш хавфи остида, тахминан 2,5 миллион киши жиддий хавф остида яшайди, дейди Туркия Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум.
2024-08-17T17:11+0500
2024-08-17T17:11+0500
2024-08-17T17:11+0500
дунёда
дунё янгиликлари
туркия
истанбул
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/11/35000776_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_f065a9491fc038a511da0473409ecd30.jpg
TOШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Истанбулда содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг дастлабки дақиқаларида олти юз минг уй қулаш хавфи остида, тахминан 2,5 миллион киши жиддий хавф остида яшайди, дейди Туркия Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум.Шимолий Анадолу ёриғининг тармоқларидан бири Мармара денгизига Истанбул қирғоқларидан ўтади. Олимлар Истанбул ва Мармара денгизи ҳудудида 7 баллдан кучли зилзила бўлишини, унинг иқтисодий оқибатлари бутун Туркияга сезилишини башорат қилмоқда.Истанбул мэриясининг ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила содир бўлса, шаҳардаги камида 90 минг бино вайрон бўлади, 4,5 миллионга яқин фуқаро вақтинчалик уй-жойга муҳтож бўлиши мумкин. Суғурта компаниялари зилзиладан кўриладиган зарар 325 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
https://sputniknews.uz/20230713/istanbulda-kuchli-zilzila-36842372.html
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/11/35000776_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e5cd0095465ae68e5655c97d986144d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
истанбул зилзила
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила 600 минг уйни вайрон қилиши мумкин — вазир
Истанбул мэриясининг ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила содир бўлса, шаҳардаги камида 90 минг бино вайрон бўлади.
TOШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Истанбулда содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг дастлабки дақиқаларида олти юз минг уй қулаш хавфи остида, тахминан 2,5 миллион киши жиддий хавф остида яшайди,
дейди Туркия Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум.
Шимолий Анадолу ёриғининг тармоқларидан бири Мармара денгизига Истанбул қирғоқларидан ўтади. Олимлар Истанбул ва Мармара денгизи ҳудудида 7 баллдан кучли зилзила бўлишини, унинг иқтисодий оқибатлари бутун Туркияга сезилишини башорат қилмоқда.
“Бугун биз Истанбулнинг 39 туманида хавф таҳлилини якунладик ва бу шаҳардаги умумий уйлар сонининг бешдан бир қисми – тахминан 1,5 миллион уй хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигига ишонч ҳосил қилдик. Зилзила содир бўлиши мумкин бўлган тақдирда, биз биринчи дақиқаларда 600 минг уй қулаш хавфи остида эканлигини кўрдик. Бошқача айтганда, қарийб 2,5 миллион одамларимиз жуда жиддий хавф остида яшайди. Биз бу вазиятнинг жиддийлигини тўлиқ тушунамиз ва бу биноларни зудлик билан ўзгартириш зарурлигини биламиз”, - деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирди “Dünya” газетаси.
Истанбул мэриясининг ҳисоб-китобларига кўра, 7,5 магнитудали зилзила содир бўлса, шаҳардаги камида 90 минг бино вайрон бўлади, 4,5 миллионга яқин фуқаро вақтинчалик уй-жойга муҳтож бўлиши мумкин. Суғурта компаниялари зилзиладан кўриладиган зарар 325 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.