https://sputniknews.uz/20230713/istanbulda-kuchli-zilzila-36842372.html
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила туфайли цунами юзага келиши хавфи бор - олим
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила туфайли цунами юзага келиши хавфи бор - олим
Sputnik Ўзбекистон
Истанбулда эҳтимолий кучли зилзила содир бўлиши натижасида цунами хавфи бор. Бир қатор ҳудудлар сезиларли даражада сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда сейсмология профессори, Истанбул шаҳар мэриясининг зилзилалар бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халюк Эйидоған РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
2023-07-13T18:39+0500
2023-07-13T18:39+0500
2023-07-13T18:56+0500
дунёда
дунё янгиликлари
туркия
табиий офат
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36490547_0:216:3072:1944_1920x0_80_0_0_ccb9f5d8ef43194e2ad22469d13f847b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Истанбулда эҳтимолий кучли зилзила содир бўлиши натижасида цунами хавфи бор. Бир қатор ҳудудлар сезиларли даражада сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда сейсмология профессори, Истанбул шаҳар мэриясининг зилзилалар бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халюк Эйидоған РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.Истанбулнинг кўплаб қирғоқ ҳудудларида цунами пайтида эвакуация қилиш қўлланмалари илиб қўйилган.Олимнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Истанбулда юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш хавфи бўйича режа тайёрланган.“Шаҳарнинг ҳар бир 39 та тумани, соҳили учун цунами хавфи баҳоланган харита ишлаб чиқилган ва ҳудуднинг қайси қисми сув остида қолиши мумкинлиги интернетда эълон қилинган. Баъзи ҳудудларда бир ярим километргача ҳудуд сув остида қолиши мумкин. Масалан, шаҳар ғарбидаги Кючюкчекмеже ҳудудида, пасттекисликдаги тўлқинлар баландлиги тўрт метрдан саккиз метргача бўлган тақдирда, бир ярим километргача ҳудудларни сув босади ва катта зарар етказади”, — деб тушунтирди Эйидоған.Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, цунами содир бўлган тақдирда, шаҳар аҳолисида тўлқинлар етиб келгунига қадар ҳудудни тарк этишга ўн беш-йигирма дақиқа вақти қолади. Шаҳар мэрияси томонидан эълон қилинган таҳлилларга кўра, цунами пайтида шаҳарнинг Европа томонидаги Йеникапи, Атакўй ва Бююкчекмеже ҳудудлари энг кўп зарар кўриши мумкин.Аввалроқ Истанбулда кучли зилзила юз бериши хавфи ҳақида огоҳлантирган сейсмологлар 6 февралдаги зилзилалардан сўнг Истанбул аҳолисини кутилаётган фалокатга тайёр туришга ундайди, бироқ улар қачон содир бўлишини аниқ башорат қила олмаслигини таъкидлашади.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/03/36490547_670:178:3026:1945_1920x0_80_0_0_5fb91b261fc3e1bef70cd1697767df37.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
истанбул эҳтимолий зилзила цунами олим башорат прогноз
истанбул эҳтимолий зилзила цунами олим башорат прогноз
Истанбулдаги эҳтимолий зилзила туфайли цунами юзага келиши хавфи бор - олим
18:39 13.07.2023 (янгиланди: 18:56 13.07.2023) Шаҳарнинг ҳар бир 39 та тумани, соҳили учун цунами хавфи баҳоланган харита ишлаб чиқилган ва ҳудуднинг қайси қисми сув остида қолиши мумкинлиги интернетда эълон қилинган
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Истанбулда эҳтимолий кучли зилзила содир бўлиши натижасида цунами хавфи бор. Бир қатор ҳудудлар сезиларли даражада сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда сейсмология профессори, Истанбул шаҳар мэриясининг зилзилалар бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халюк Эйидоған РИА Новостига берган интервьюсида
маълум қилди. Истанбулнинг кўплаб қирғоқ ҳудудларида цунами пайтида эвакуация қилиш қўлланмалари илиб қўйилган.
Олимнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Истанбулда юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш хавфи бўйича режа тайёрланган.
“Шаҳарнинг ҳар бир 39 та тумани, соҳили учун цунами хавфи баҳоланган харита ишлаб чиқилган ва ҳудуднинг қайси қисми сув остида қолиши мумкинлиги интернетда эълон қилинган. Баъзи ҳудудларда бир ярим километргача ҳудуд сув остида қолиши мумкин. Масалан, шаҳар ғарбидаги Кючюкчекмеже ҳудудида, пасттекисликдаги тўлқинлар баландлиги тўрт метрдан саккиз метргача бўлган тақдирда, бир ярим километргача ҳудудларни сув босади ва катта зарар етказади”, — деб тушунтирди Эйидоған.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, цунами содир бўлган тақдирда, шаҳар аҳолисида тўлқинлар етиб келгунига қадар ҳудудни тарк этишга ўн беш-йигирма дақиқа вақти қолади. Шаҳар мэрияси томонидан эълон қилинган таҳлилларга кўра, цунами пайтида шаҳарнинг Европа томонидаги Йеникапи, Атакўй ва Бююкчекмеже ҳудудлари энг кўп зарар кўриши мумкин.
Аввалроқ Истанбулда кучли зилзила юз бериши хавфи ҳақида огоҳлантирган сейсмологлар 6 февралдаги зилзилалардан сўнг Истанбул аҳолисини кутилаётган фалокатга тайёр туришга ундайди, бироқ улар қачон содир бўлишини аниқ башорат қила олмаслигини таъкидлашади.