Сенаторлар Тадбиркорлик кодексини маъқуллашди — янги тартиб ва мезонлар

© Сенат Олий МажлисаСенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2024
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик кодексида 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари унификaция қилиинмоқда.
TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Сенаторлар Тадбиркорлик кодексини маъқуллашди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.
Қонун билан тасдиқланаётган Тадбиркорлик кодексида 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификaция қилиш назарда тутилган. Унинг асосий мақсади тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Кодексда тадбиркорлик фаолиятининг асосий принциплари унификaцияланган ҳолда мустаҳкамланган: қонунийлик, тадбиркорлик эркинлиги, тадбиркорлик субъектлари тенглиги, ҳалол рақобат, коррупциядан холилик ва бошқалар.
Кодекс билан тадбиркорлик субъектлари кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратилмоқда. Амалда тоифа сифатида фақат кичик тадбиркорлик субъекти мавжуд эди.
© Сенат Олий МажлисаСенатор Эркин Гадоев
Председатель Комитета по вопросам бюджета и экономических реформам Эркин Гадоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2024
Сенатор Эркин Гадоев
“Бугунги кунда ўрта тадбиркорлик бўйича мезонлар йўқ эди. Ҳозир 3 та тоифадаги тадбиркорликнинг аниқ мезонлари белгиланмоқда. Амалдаги қонунда фақатгина ишчилар сони бўлган. Бугунги кунда ишчилар сони билан бирга қўшимча равишда йиллик товар айланмаси ҳажми ҳам кўзда тутиляпти. Бу тадбиркорларга қулайликлар яратади, чунки кичик бизнесдан ўрта бизнесга, йирик бизнесга ўтишни рағбатлантиришга хизмат қилади”, — деди сенатор Эркин Гадоев.
Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турлари белгиланган ҳолда уларга қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.
Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари белгиланмоқда ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилмоқда.
Сенатор Малика Кадирханованинг сўзларига кўра, бугунги кунда аёл тадбиркорлар бўйича аниқ термин йўқ.
© Сенат Олий МажлисаСенатор Малика Кадирханова
Председатель Комитета по вопросам женщин и гендерного равенства Малика Кадирханова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2024
Сенатор Малика Кадирханова

“Халқаро ташкилотлар билан учрашувларда шундай савол булар эди: аёл тадбиркорлар қайси тоифага кўра шакилланади, фақат ташкилот раҳбари бўлсагина, бу аёл тадбиркор ҳисобланадими. Энг асосийси статистикани йиғишда ҳам кўп ноқулайликлар туғиларди. Энди бу кодекс билан аниқ мезонлар белгилаб бериляпти. Демак, тадбиркорлик субъектини бошқараётган раҳбар аёл бўлса, у тадбиркор аёл деб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти бошқарувида 3 дан бир қисмини аёллар ташкил этса демак, бу ҳам тадбиркор аёллар субъектига киради. Энг асосийси тадбиркорлик субъектининг устав фондида аёлларимиз 50 ёки ундан ортиқ фоиз бўлса, бу ҳам аёл тадбиркор мезонига туғри келиши кодексда белгилаб қуйиляпти”, — деди сенатор Малика Кадирханова.

Унинг қайд этишича, ёшлар тадбиркорлиги бўйича ҳам ҳудди шундай мезонлар белгиланмоқда. Кодексда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид давлат дастурлари қабул қилиниши ва бу орқали уларга кафолатланган кредитлар ва субсидиялар бериш, шунингдек давлат харидларида аёллар ва ёшлар бошқараётган тадбиркорлик субъектларига кафолатланган тарзда иштирок этиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Кодексда ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий корхона, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари рўйхати ва уларни, жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, кодексда бизнес-инкубаторларнинг ҳуқуқий мақоми, мақсад ва вазифалари белгиланмоқда ҳамда давлат корхоналарига рақобатни чекловчи имтиёз ва преференциялар бериш тақиқланмоқда.
Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиби ўзгарди
Деловое сотрудничество. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2024
ААА тоифадаги тадбиркорларга 500 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилди
Янгиликлар лентаси
0