https://sputniknews.uz/20240814/aaa-tadbirkor-500-mlrd-qqs-45197414.html
ААА тоифадаги тадбиркорларга 500 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилди
ААА тоифадаги тадбиркорларга 500 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта ва қуйи тоифаларга ажратилди. 14.08.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-08-14T18:00+0500
2024-08-14T18:00+0500
2024-08-14T18:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
тадбиркор
солиқ
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_0:226:2835:1821_1920x0_80_0_0_caeca377867fba4bde83aa463ef6043f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. ААА тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 500 млрд сўмдан зиёд ортиқча қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариб берилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, 14 август ҳолатига ААА тоифадаги 317 та тадбиркорлик субъектига ортиқча ҚҚС тўловидан 513,8 млрд сўм бир кун муддатда қўшимча текширувларсиз қайтарилди.Тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта ва қуйи тоифаларга ажратилади. Шу йил 11 август ҳолатига 130 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўз рейтингини оширди.Қайд этилишича, рейтинги паст тадбиркорларга хеч қандай жазо чоралари қўлланилмайди.Шунингдек, 1 майдан 2026 йил 1 майга қадар ушбу рағбат чоралари “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субектларига ҳам татбиқ этилади.“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субектларига: солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кун муддатда амалга оширилади, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.Маълум қилинишича, 25 майдан кейин рейтинги юқори ва ўрта бўлган тадбиркорларга субсидия, имтиёз ҳамда преференциялар уларнинг тоифаларига қараб 50%дан 100%гача бўлган миқдорларда тақдим этилади.Маълумот учун, 2024 йил февралдан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги” жорий этилди. Рейтинг натижалари Солиқ қўмитасининг электрон платформасида автоматик тарзда шакллантирилиб, Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилмоқда. Шунингдек, рейтинг маълумотларини Солиқ мобиль иловаси ҳамда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида кўриш имконияти яратилган.Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади
https://sputniknews.uz/20240201/ozbekiston-tadbirkorlar-barqarorlik-reyting-42296588.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_53:0:2782:2047_1920x0_80_0_0_6b946b929d2e9195f306b99ecb52db1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
иқтисод, ўзбекистон, тадбиркор, солиқ, ққс
иқтисод, ўзбекистон, тадбиркор, солиқ, ққс
ААА тоифадаги тадбиркорларга 500 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилди
Эксклюзив
Тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта ва қуйи тоифаларга ажратилди.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. ААА тоифадаги тадбиркорлик субъектларига 500 млрд сўмдан зиёд ортиқча қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариб берилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, 14 август ҳолатига ААА тоифадаги 317 та тадбиркорлик субъектига ортиқча ҚҚС тўловидан 513,8 млрд сўм бир кун муддатда қўшимча текширувларсиз қайтарилди.
Тадбиркорлик субъектлари юқори, ўрта ва қуйи тоифаларга ажратилади. Шу йил 11 август ҳолатига 130 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўз рейтингини оширди.
“Юқори рейтинга эга бўлган субъектлар сони 8 859 та, ўрта тоифадагилар 119 минг 887 та, қониқарли тоифадаги субъектлар 289 282 та, қуйи тоифада эса уларнинг сони 138 минг 526 тага тенг”, — дейди солиқ қўмитаси вакили.
Қайд этилишича, рейтинги паст тадбиркорларга хеч қандай жазо чоралари қўлланилмайди.
“Қайси тоифадаги тадбиркорлар рағбатлантирилади? “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади”, — дейилади анжуманда.
Шунингдек, 1 майдан 2026 йил 1 майга қадар ушбу рағбат чоралари “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлик субектларига ҳам татбиқ этилади.
“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субектларига: солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кун муддатда амалга оширилади, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
Маълум қилинишича, 25 майдан кейин рейтинги юқори ва ўрта бўлган тадбиркорларга субсидия, имтиёз ҳамда преференциялар уларнинг тоифаларига қараб 50%дан 100%гача бўлган миқдорларда тақдим этилади.
“4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади. Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайганда, имтиёзлар бериш 3 ой давомида сақланади, кўтарилганда кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига қараб берилади”, — дея қўшимча қилди қўмита вакили.
Маълумот учун, 2024 йил февралдан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги” жорий этилди. Рейтинг натижалари Солиқ қўмитасининг электрон платформасида автоматик тарзда шакллантирилиб, Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилмоқда. Шунингдек, рейтинг маълумотларини Солиқ мобиль иловаси ҳамда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида кўриш имконияти яратилган.